Ўтган йили Ёркент масжидига 3 минг 700 нафар сайёҳ келган

Ўтган йили Ёркент масжидига 3 минг 700 нафар сайёҳ келган

Қозоғистон муқаддас жойлар харитасида 600 дан зиёд маданий, тарихий ва табиий мерос объекти мавжуд. Биргина Алмати вилоятида улар сони 58 та. Сайёҳларнинг катта қисми шу жойларни кўришга келади. Улар сони йил сайин ошмоқда. Вилоятда тез-тез зиёрат қилинадиган жой - Ёркент масжиди. Ўтган йили бу ерга 3 минг 700 нафар одам келган. Айтиш керак, 19-асрга мансуб улкан иншоот нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижликларда ҳам катта қизиқиш уйғотади. 

КОРКЕМ РАХИМГАЛИЕВА, МУЗЕЙ ХОДИМИ:

- Польша ва бошқа давлатлардан кўпроқ меҳмон келади. Сайёҳлар бу муқаддас жой ҳақида шу ерда бўлган дўстлари, яқинларидан эшитганини айтади.

Шўро тузуми амалга келгач, бу бинодан турли эҳтиёжларда фойдаланилган. Бу ер омбор, дон сақлаш жойи ҳам, чегарачилар учун казарма ҳам бўлган. 70 йил илгари масжидда илк марта тадқиқот ўтказилган. Натижада тарихий бино давлат муҳофазасига олинди. Таъкидлаймиз, объект шуниси билан ўзига хоски, унинг қурилишида бир дона ҳам мих ишлатилмаган.

ЕРЖАН ҚАБИЛБАЕВ, ТАЛДИҚЎРҒАН ШАҲРИДАН:

 - Бу ерга илк марта келишим. Жуда қизиқ ва ҳайратомуз маскан. Келаси сафар бу ерга оилам билан келаман, деб ният қилдим.

ШУҲРАТ ҚУРБОНОВ, ТУМАН ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ:

Биз 77 миллион тенге миқдорида кўмак кўрсатдик. Бу жорий йил олти ойи учун. Ўтган йил билан солиштирганда, бу 2-2,5 миллион тенге ортиқ. Сайёҳларнинг катта қисми масжидни кўришга келади. Яна муқаддас дарахт ёнига ҳам боришади.

Ўтган йил натижаларига кўра, Алмати вилоятидаги сайёҳлик объектларини 2 миллион сайёҳ зиёрат қилган. Бу йил эса вилоят диққатга сазовор ерларини кўриш учун 2 миллион 200 нафар одам келиши кутилмоқда.

Фото: yvision.kz