Қизил Ўрдада илк марта сигир сутидан қимиз ишлаб чиқарилади

Қизил Ўрдада илк марта сигир сутидан қимиз ишлаб чиқарилади

Қизил Ўрда вилоятида биотехнолог Баян Дуйсенбек цех махсус лабораториясида ҳар куни сут таркибини ўрганади. У янги сут маҳсулотларини қидирмоқда. Ўтган йили Баян қайта ишлашнинг ўзига хос технологияси ёрдамида туя сутидан музқаймоқ ишлаб чиқаришни ўйлаб топганди, энди эса сигир сутидан қимиз тайёрлаш устида иш олиб боряпти.

БАЯН ДУЙСЕНБЕК, ТЕХНОЛОГ:

- Сигир сути ачитқисидан фойдаланиб, қимизли ичимлик ишлаб чиқарамиз. Унинг таъми, кимёвий-биологик таркиби бия сутидан сира фарқ қилмайди. Аммо, муҳими, ичимлик инсон соғлиғи учун жуда фойдали.

Қимиз ишлаб чиқаришда сигир сутидан фойдаланишнинг афзаллиги катта, деб таъкидлайди мутахассислар. Биринчидан, у бия сутидан бир неча марта арзон. Иккинчидан, йил бўйи олиш қийин эмас. Дарвоқе, янги маҳсулот илмий текширувдан ўтмоқда.

БАЯН ДУЙСЕНБЕК, ТЕХНОЛОГ:

- Биз Алмати шаҳридаги Миллий биотехнологик марказ ва Аграр университет билан биргаликда қимизли ичимлик яратиш бўйича махсус тадқиқот ўтказдик. Ҳозирга қадар ўрганяпмиз, ишни тугатгач, ишлаб чиқаришни кенг миқёсда йўлга қўямиз.

Мутахассислар айтишича, келажак учун режа мўл. Яқин орадагиси – қувватни ошириш ва сотув бозорини кенгайтириш.

САБИР ЕРМАХАНОВ, ТАДБИРКОР:

- 2016 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил қилгандик. 750 бош туя, 285 бош сигир, 150 бош от парваришлаяпмиз. Маҳсулот тоза бўлса, унга талаб юқори бўлади. Шу боис, чорва бош сони  ва маҳсулот ҳажмини оширамиз.

Бугунги кунда мини-корхонада 10 турдаги сут маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Улар орасида шубат, айрон, музқаймоқ, творог, қурут ва болалар учун йогурт бор.

Фото: aqmeshit-zhastary.kz