Оққайин қобиғига ёзилган мактублар намойиш қилинди

Оққайин қобиғига ёзилган мактублар намойиш қилинди

Шарқий Қозоғистон тарихий-ўлкашунослик музейи ходимлари ташриф буюрувчиларга ўтмишнинг нодир гувоҳлари – оққайин қобиғига ёзилган мактубларни намойиш қилишди. Сиёсий қатағон қилинган шоир, ёзувчи ва журналист Борис Лапин жазо ўтаётганида шу материалга ёзилган хатларини Ўскемен шаҳрида истиқомат қилувчи қариндош-уруғларига йўллаган. Улар деярли аслидаги каби сақланиб қолган. Умуман олганда, музейда ўн йиллар давомида тўпланган 300 дан зиёд шу каби мактуб мавжуд.

ФАРИДА БЕГИМХАНОВА, СИЁСИЙ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ МУЗЕЙИ БЎЛИМ МУДИРАСИ:

- Лапиннинг мазкур хатларидан ундаги чуқур қайғуни ҳис этиш мумкин. У оиласини соғинган. Лагердаги ҳаётни тасвирлаган. Икки нафар қизи тақдирини суриштирган. Шунингдек, боғ нима бўлгани, ундаги гуллар ҳақида сўрайди.

ЗАРИНА БЎЛУСПАЕВА, ШАРҚИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОТИ ТАРИХИЙ-ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ ЗАХИРАЛАРИ САҚЛОВЧИСИ:

- Ушбу артефактларнинг ўзига хослиги шундаки, оққайин қобиғига ёзилган хатлар жуда кам учрайди. Қамалганлар кўпроқ китоб, журнал саҳифаларига, шунингдек, папирос қоғозига ёзишган.

Фото: Хабар 24