Сиверс олмалари генофондини асраб қолиш йўлида

Сиверс олмалари генофондини асраб қолиш йўлида

Алмати вилоятида Сиверс олмалари қайта тикланяпти. Бу дарахт генофондини асраб қолиш учун ҳар йили ўнлаб кўчат ўтқазилади. Сиверс олмаси Жунғор Алатау, Тянь-Шань ва Тарбағатай тоғ ёнбағирларида ўсади. Ушбу тур 165 миллион йил илгари пайдо бўлган. 2002 йилда британиялик биолог-генетик Бэрри Жунипер Сиверс олмаси кўплаб маданий турлар аждоди эканлигини исботлади. Бу пайтга келиб, у йўқолиб кетиш чегарасида эди ва Қизил китобга киритилганди. Шу боис, Миллий табиат боғи яратишга қарор қилинганди. Олмани янада оммалаштириш учун бу ерда ҳар йили гул фестивали ўтказилади. Бу гўзалликдан баҳра олиш учун мамлакатимиз аҳлигина эмас, хорижликлар ҳам келади. Биргина шу йилнинг ўзида Жунғор Алатауни 500 га яқин сайёҳ зиёрат қилган.

АЙДАНА ТУРИСБЕКОВА, ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ХОДИМИ:

– Сиверс олмаси ҳеч бир жиҳати билан япон сакурасидан қолишмайди. Бу гўзал ҳодиса кўзни қувонтиради ва кайфиятни кўтаради. Бу каби тадбирлар бош мақсади – олмани асраб қолиш зарурлигига жамоатчилик диққатини қаратиш. Ва бизнинг ўз бойлигимиз борлигига.  

МЕЙРАМБЕК КАПАСОВ, АХБОРОТ-ТУРИСТИК МАРКАЗ БЎЛИМ РАҲБАРИ:

- Ҳукумат қарори билан 2019-2020 йилларда туризмни ривожлантириш дастури қабул қилинган. Бу дастурга Сиверс олмаси ҳам кирган. Ўйлаймизки, энди бу ерга сайёҳлар оқими ошади.

Жунғор Алатауда Сиверс олмасининг 40 турини учратиш мумкин. У денгиз сатҳидан 1700 метр юксакликда ўсади. Ниҳоллар 25 гектар майдондаги махсус кўчатзорда ўстирилади. Уруғлар маҳаллий, ҳеч қаердан келтирилмаган, дейди мутахассислар. 

РУСТАМ САМИҒУЛОВ, ЎРМОНЧИ:

– Сиверс олмаси етиштирамиз. Уруғларни шу ердан терамиз. Ҳеч қандай био-кимёвий препарат ишлатилмайди, барчаси табиий йўл билан ўстирилади.

Мутахассислар таъкидича, Сиверс олмаси бошқа ерда ўсмайди. Фақат Қозоғистонда бор. Кўплаб олимлар уни ўрганган. Таъкидлаш керак, олманинг бу нави аллақачон бутун дунёда машҳур.

Фото: Хабар 24