Қозоқ куреси – Жанубий Кореяда

Қозоқ куреси – Жанубий Кореяда

Тонгги мусаффолик мамлакатида қозоқ кураши усуллари ўрганилди. Чунжу шаҳридаги Ёшлар лагерида Қозоғистон, Корея, Бразилия, Туркия ва Монголиядан борган спортчилар жам бўлди. Улар жанг санъати алифбосини ўрганиб, турли тилларда тўғри саломлашиш, хайрлашишни, миннатдорчилик билдиришни билиб олишди.

Таъкидлаймиз, Ёшлар лагери ЮНЕСКО жанг санъатлари халқаро маркази томонидан ташкил қилинган. Ҳафта давомида бу ерда қозоқ миллий кураши - куресгина эмас, мўғулларнинг бох, корейсча ссирим, туркча гюреш ва бразилча капоэйра ҳам ўрганилди.

ХАННА ЧОЙ,  ЮНЕСКО ЖАНГ САНЪАТЛАРИ ХАЛҚАРО МАРКАЗИ МУТАХАССИСИ:

- Халқаро лагерь қатнашчилари турли жанг санъатлари билан танишди. Корейс кураши ссирим жангчиси мўғул кураши бох ва қозоқча курес ҳақида билади. Фақат жанг санъати ҳақида эмас, маданият ҳақида ҳам, улар турли тилларда бир неча жумла ўрганишди. Ўзаро дўстлашишди. Ишонаманки, бундай тадбирлар ушбу жанг санъатларини халқаро миқёсда илгари суришда ёрдам беради. 

Айтиш жоиз, машғулотлар вақтида бразилиялик курашчилар капоэйра ва курес ўртасида кўпгина ўхшашликлар борлигини таъкидлашди.

ВЕЛИНГТОН  НЕЛЬСОН ФЕРНАНДЕС, КАПОЭЙРА УСТАСИ:

- Биз Қозоғистон вакиллари билан илк марта учрашдик. Уларнинг содда, зиёли ва бахтли одамлар эканидан ҳайратландик. Қозоқ кураши ва капоэйрада кўпгина ўхшаш усуллар топдик. Икки давлат федерациялари орасидаги алоқаларни ривожлантириш истагидамиз

ЕРБЎЛ МИРЗАБЎСИНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ТРЕНЕР:

- “Қазақ куреси” қоидалари бошқа хорижий кураш турлариники билан ўхшаш. Мисол учун, дзюдо, самбо ёки эркин кураш. Усуллар жуда яқин. Масалан, яқинда Монголияда Осиё чемпионати ўтказилди. 8 вазн тоифасидан 3 тасида қозоқ курашчилари ғолиб бўлди.

Корейс шаҳри Чунжуда қозоғистонликлар бошқа федерациялар билан тажриба алмашиш ҳақида келишиб олишди. Спортчиларимиз ишончи комилки, халқаро ҳамкорлик “қазақ куреси”ни дунёда янада таниқли спорт турига айлантиришда ёрдам беради. Ва бу яккакураш турини олимпия ўйинлари дастурига киритишни яқинлаштиради.

Фото: Хабар 24