Асса-Тургень обсерваториясига юқори тезликдаги янги телескоп ўрнатилди

Асса-Тургень обсерваториясига юқори тезликдаги янги телескоп ўрнатилди

Алматилик астрофизиклар эндиликда космосдаги гамма-чақнашларни қайд эта олади. Бундай имконият Асса-Тургень обсерваториясида янги телескоп ишга туширилиши туфайли. Унинг диаметри 70 сантиметр, тезлиги эса бор-йўғи 8 секундда НАСА орбитал телескопларидан маълумот қабул қилади ва шу заҳоти тасвирга олади. Бу – Қозоғистон ва АҚШ астрофизикларининг ҳамкорликдаги иши.

АСИЛХАН БИБОСИНОВ, В.Г. ФЕСЕНКОВ НОМИДАГИ АСТРОФИЗИКА ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:

 - Бу телескопнинг энг муҳим жиҳати  – унинг тезлиги. У фазода тез содир бўладиган физик жараёнларни кузатиш имконини беради. Ҳозир бу ерга юқори тезликдаги интернет ўтказиш истагидамиз. Бу бутун дунёдан бошқариш мумкин бўлган телескоплар ўрнатиш учун муҳим.

Унинг кўмагида бир кечада 200 тагача галактикани кўриш мумкин. Ундан ташқари, обсерваторияда яна 3 та телескоп бор. Бир метрлиси янги юлдузларни рентген диапазонида ўрганиш имконини беради. Ярим метрлиси фазовий чиқиндиларни “тозалаш”га ёрдам беради. Бу баҳайбати эса 57 тонна оғирлиги билан Марказий Осиёда энг йирикларидан бири. Юқори тезликка эга янги телескоп билан тандемда оғир вазнлиси галактик масофаларни камайтиради.

МАКСИМ КРУГОВ, В.Г. ФЕСЕНКОВ НОМИДАГИ АСТРОФИЗИКА ИНСТИТУТИ МУҲАНДИСИ:

- Бу телескоп айни шундай ўтказувчанликдаги аввалгисидан 16 марта каттароқ ҳажмда кўради. Яъни айтишимиз мумкинки, бу нафақат йирик телескоп, балки Қозоғистондаги энг оғир телескоп ҳам. Параллел равишда масофавий бошқариш режимини ишга қўшамиз.

NASA астрономик агентлиги мутахассислари Асса-Тургень  обсерваториясининг қулай жойлашув ўрнини алоҳида таъкидлайди. Денгиз сатҳидан деярли 3 минг метр баландликда фазони анча яхши ўрганиш мумкин – бу ердан сайёралар ҳаракати, қуёш ва ой тутилиши ва бошқа космик ҳодисаларни кўриш мумкин.

Фото: informburo.kz