Саксовулни кесиш қатъиян тақиқланади, акс ҳолда...

Саксовулни кесиш қатъиян тақиқланади, акс ҳолда...

Саксовул ўрмонларини асраш – Қозоғистон экологик бирлашмаларининг муҳим вазифаси. Эслатамиз, республикада бу ўсимликни кесиш тақиқланган. Саксовул ўрмонлари Қозоғистонда саҳролашув билан курашишда муҳим роль ўйнайди, дея таъкидлайди биохилмахилликни сақлаш жамғармаси дирекцияси раҳбари, Қозоғистон экологик ташкилотлари Ассоциацияси аъзоси Асилхан Асилбеков. Унинг айтишича, саксовул икки тоннагача қумни тутиб туради. Ҳар йили Орол денгизининг қуриган тубидан шамол 80 миллион тоннагача тузни тепага кўтаради. Саксовул юза грунтини тутиб туриш имконини беради, шу билан саҳролашувга йўл қўймайди. Грант лойиҳа доирасида Орол денгизининг қуриган тубига 3 миллион  640 минг дона кўчат экилди. Жанубий Корея ўрмон хизмати шу мақсадда Қозоғистонга 1 миллион 700 минг доллар ажратган.

АСИЛХАН АСИЛБЕКОВ,  БИОХИЛМАХИЛЛИКНИ САҚЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ДИРЕКЦИЯСИ РАҲБАРИ, ҚОЗОҒИСТОН ЭКОЛОГИК ТАШКИЛОТЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОСИ:

 – Агар кимдир кекса саксовулни сотса, унга жарима белгиланади, бу 200 ОДК миқдорича бўлиши мумкин, агар ёш саксовул кесилса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин, яъни ҳукумат аниқ қадамни амалга оширади. Шу баҳорда 5 минг гектарга экдик, ўтган йили Қизил Ўрда вилоятида, Орол денгизи қуриган тубида 5 минг гектарга эккандик. Жорий йилда 800 гектарга ўтқазамиз, саксовул бўлмаган жойларга экилади. Эҳтимол, ярим ё бир миллионга яқин экилар, шу кузда янги ниҳоллар ўтқазилади.