Пойтахтда вакансиялар ярмаркаси очилди

Пойтахтда вакансиялар ярмаркаси очилди

Иш изловчилар учун майдонча. Пойтахтда вакансиялар ярмаркаси очилди, унда 80 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий компания ҳамда 500 дан зиёд ёш мутахассис иштирок этди. Бу ерда талабгорлар иқтисодиёт, нефть-газ, IT, космик ва саноат муҳандислиги, фан, таълим, тиббиёт каби соҳаларда иш топишлари мумкин. Ҳар йили Қозоғистондаги ва хорижий компаниялар жамоалари юртимизда ёки хорижда олий таълим олган мутахассисларни ишга таклиф қилади. Меҳнат ярмаркаси доирасида, шунингдек,  ишга жойлашишга оид тренинг ва семинарлар, суҳбатдан ўтишга оид мастер-класслар ҳам ташкил қилинди.

ДИНАРА АБИШЕВА, ИШ ИЗЛОВЧИ:

 - Мен бу меҳнат ярмаркасига ўз соҳам бўйича иш топиш мақсадида келдим. Қозоғистонга қайтганимга бир ҳафта бўлди, магистратура бўйича таълимни якунладим, диплом олдим, энди эса бу ерда иш топа олишга умид қиляпман.

АҚМАРАЛ ЕСҚАРАЕВА, «CAREER CENTRE» ДИРЕКТОРИ:

 - Биз ушбу ярмаркани иш берувчиларнинг кўп сонли таклифларига кўра ташкил қилдик. Улар юқори малакали мутахассис топиб беришни сўраб мурожаат қилишади. Мазкур майдонча иш изловчилар ва иш берувчилар учрашиши учун яхши имконият, кўнгилдагидек иш топиш учун ҳам.

Фото: bestnews.kz