Темирйўл компаниялари иқлимни яхшилашга оид Париж шартномасига ҳисса қўшмоқда

Темирйўл компаниялари иқлимни яхшилашга оид Париж шартномасига ҳисса қўшмоқда

Экологик қайта бошлаш. Мамлакатимизнинг темир йўл соҳаси компаниялари атроф-муҳитга кўрсатилаётган салбий таъсирни камайтириш орқали иқлимни яхшилашга оид Париж шартномаси рўёбга чиқарилишига ҳисса қўшмоқда. Шу жумладан, энг йирик темир йўл холдинги ўз фаолиятида атмосферага чиқарилаётган чиқиндиларни 16 фоизга қисқартириш ва 2023 йилга бориб сарфланаётган углеродни 100 фоиз қоплашни кўзда тутган махсус дастурни рўёбга чиқара бошлади. Бунинг учун компания муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, қозонхоналарни модернизация қилиш ва иситиш учун газдан фойдаланишга ўтмоқчи. Дастурга мувофиқ кичик ва моношаҳарларни кўкаламзорлаштириш дастурни рўёбга чиқариш бўйича янги йўналиш бўлиши кутиляпти.

АДИЛЖАН ШЎМАНОВ, ТЕМИР ЙЎЛ КОМПАНИЯСИ ЁШЛАР СИЁСАТИ КЕНГАШИ РАИСИ:

 - Биз энергия сарфи ва энергияга боғлиқликни камайтириш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини тайёрлаб боришимиз зарур. Яъни биноларнинг иссиқлик сақлашини мустаҳкамлаш, энергияталаб йирик ускуналарни модернизациялаш, LED технологияларга тўлиқ ўтиш зарур. Иккинчи босқичмуқобил технологияларни, иссиқлик насослари ва қуёш коллекторларини жорий қилиш. Бу эса иссиқлик мақсадларида энергетика ресурслари сарфини 40 фоизгача камайтириш имконини яратади. Учинчи босқичда эса қайта тикланувчи энергетикани оммавий жорий этишга киришамиз.

Шунингдек, Қозоғистон компанияси пластик чиқиндиларини қайта ишлаш ва инновациявий лойиҳа асосда пластик шпаллар ясаш ниятида. Бугунги кунда бундай янги технология АҚШ, Канада, Ғарбий Европа ва Россия темир йўлларида кенг ишлатилади.

Фото: zakon.kz