Республиканинг 8 мактабида Дэвид Фрост муаллифлик концепцияси жорий этилди

Қозоғистонда муаллимлар ўртасида етакчиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган нодир таълимий лойиҳа ишга тушириляпти. Етакчи Британия экспертлари ишлаб чиққан халқаро лойиҳа мамлакатимизда илк бора 2016 йилда синовдан ўтказилган. Икки ўқув йили давомида Дэвид Фростнинг 30 йил давомида ишлаб чиққан муаллифлик концепцияси республиканинг 8 мактабида муваффақиятли жорий этилди. Бу йилдан бошлаб инновациявий дастур Нур-Султон, Алмати, Тароз ва Кўкшетаудаги 16 та мактабда йўлга қўйилиши режалаштирилган.

ДЭВИД ФРОСТ,  HERTSCAM NETWORK КАСБИЙ ҲАМЖАМИЯТ АСОСЧИСИ ВА ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ АЪЗОСИ /БУЮК БРИТАНИЯ/:

 - Биз уч йил давомида вазиятни ўргандик ва эндиликда мазкур лойиҳани бошлаймиз. У аввалбошида халқаро лойиҳа сифатида ишлаб чиқилган, аммо уни бу ерга мослаштирдик. Кўкшетау ва Тароздаги мактабларда иккита пилот лойиҳани амалга оширдик. Бу нарса синов мақсадида қилинди, тизим қандай ишлашини кўрдик, Қозоғистондаги вазиятга мувофиқ механизмни, лойиҳа тузилмаларини қайта кўриб чиқдик ва мосладик.

Экспертлар айтишича, ўқитувчилар ўртасида лидерликни ривожлантириш бўйича ишларга янги технологияларни синовдан ўтказиш, замонавий таълим жараёнига аналитик ва ижодий ёндашув ҳам киради. Умуман олганда, бу методикани ўқитиш ўқитувчиларнинг семинар, конференция, консультация ва мактаблараро учрашувларда иштирок этишига асосланган.

ҚУРАЛАЙ МУКУШЕВА, 79-СОНЛИ МАКТАБ-ЛИЦЕЙ ДИРЕКТОРИ /НУР-СУЛТОН ШАҲРИ/:

 - Ушбу лойиҳа қисқа муддатли эмас, уни рўёбга чиқариш учун анча вақт зарур, кейин ҳам кузатиб борилади. Уни танлов деб тушуниш мумкин, ташкилотчилар ўзлари ўқитган одамларни, муаллимларни мониторинг қилади, улар эришган ютуқлар ҳисобга олинади ва бу натижалар билан, албатта, биз, директорлар ҳам танишамиз. Шу билан бирга, таълим олган устозлар келгусида жамоамизга кириб келган бошқа ўқитувчиларга ҳам таълим бериб боришидан хурсандмиз.

АРДАҚ СМАҒУЛОВА, 8-СОНЛИ МАКТАБ-ЛИЦЕЙ ДИРЕКТОРИ /АЛМАТИ/:

 - Нафақат лидер раҳбарни, балки лидер мураббийларни ҳам тайёрлаб бориш зарур. Нега? Чунки лидер мураббий янгича босқич муаллими сифатида янгича фикрлаш, ўз-ўзига янгича тавсиф беришни шакллантиради. Ҳар бир ўқувчи янги ўқитувчи дарсларида таълим олар экан, олдинга бориш, ўзидаги қобилиятни рўёбга чиқариш, ўзини такомиллаштиришга интилади. Мазкур пилот лойиҳа борасида ўқитувчининг нопозициявий пешқадамлигини шакллантиришни кўзда тутади. Шу боис, ушбу ташаббус Қозоғистон учун жуда ўзига хос.

Концепция ишлаб чиқувчиларининг сўзларига кўра, “Мураббий лидерлиги” дастури бугунги кунда жаҳоннинг 15 мамлакати: Янги Зеландия, Португалия, Македония, Туркия, Греция, Молдова ва бошқа Европа мамлакатларида муваффақиятли татбиқ этилган. Келгуси йили Малайзия, Ирландия ва Қатарда унинг пилот лойиҳалари йўлга қўйилиши кутиляпти.

Фото: sputniknews.kz