«Кazakh TV» «Türksat» йўлдоши орқали эфирга узатилмоқда

«Кazakh TV» «Türksat» йўлдоши орқали эфирга узатилмоқда

Қозоғистоннинг миллий йўлдош телеканали - «Кazakh TV» эндиликда «Turksat» йўлдоши учун ҳам очиқ. «Хабар» Агентлиги дунёнинг етакчи алоқа операторларидан бири билан канал ретрансляцияси бўйича шартнома имзолади. 9 августдан бошлаб «Kazakh TV» кўрсатувлари “Turksat” йўлдоши орқали узатила бошланди. Шу тарзда, Қозоғистоннинг ахборот-таништирув телеканалини Туркия ҳудудидаги йўлдош каналнинг 20 миллион абоненти кўра олади. Таъкидлаймиз, “Türksat” бу давлатдаги йўлдош алоқанинг барча турини тақдим этувчи йирик оператор саналади. Компания йўлдош орқали Осиё ва Африкада тарқатиб, кенг географик ҳудудда телекоммуникация хизмати кўрсатади.