Қозоғистонлик қиз Францияда муваффақиятли бизнесни ривожлантиряпти

Қозоғистонлик қиз Францияда муваффақиятли бизнесни ривожлантиряпти

Қозоғистонлик қиз Францияда муваффақиятли бизнесни ривожлантиряпти. Гаухар Ассион ресторани бир неча йиллардан буён ушбу Европа мамлакатининг нуфузли масканларидан саналади. Яқинда у кулинария бўлими ҳам очди. Париж аҳли ва меҳмонлари бу ерда Евроосиё халқлари таомларини татиб кўриши мумкин. Таомномага бешбармоқ, манти, палов, чучвара, пирожки ва борш киритилган.

ГАУХАР АССИОН, РЕСТОРАТОР:

Ресторан мен учун жуда азиз, қадрли, боламдай нарса бўлса, буниси кўпроқ даромад келтиради, деган ниятда очилди. Биз бу жойни ҳам яхши кўрамиз, унга жуда кўп, моддий-маънавий куч сарфладик.

Францияда кичик бизнеснинг Қозоғистондагидан фарқи – унда рақобат жуда катта. Шу билан бирга, анчагина қулайлик ҳам бор. Дастлабки йилларда солиқ тизими анча енгиллаштирилган, лойиҳани ишга тушириш учун деярли фоизсиз кредит берилади. Инвестицияларнинг ўрни тўлиши узоқ муддат талаб қилади. Маълумотига кўра ҳуқуқшунос бўлган Гаухар ва унинг турмуш ўртоғи, профессионал ресторатор бир неча йил давомида кунига 14 соатлаб ишлашига тўғри келган.

ГАУХАР АССИОН, РЕСТОРАТОР:

 - Турмуш ўртоғим билан аввало ўз-ўзимизни иш билан таъминлай олганимиздан фахрланамиз. Биз ҳеч қачон ишсиз қолмаганмиз. Бундан ташқари, уч кишини иш билан таъминладик, уларда доимий шартнома бор.

Гаухар Қозоғистонга ҳар сафар келганида маҳаллий умумий овқатланиш масканларини айланади. Ресторатор айтишича, Буюк Даштда тайёрланган таомларнинг сифати ҳам, мазаси ҳам Париждагидан қолишмайди. Ютуқ калити эса, дейди у, мунтазам ва сидқидилдан меҳнат қилиш ҳамда сифат назоратида.

Фото: 365info.kz