Чимбулоқ МДҲ-нинг энг яхши курортлари қаторида

Чимбулоқ МДҲ-нинг энг яхши курортлари қаторида

Қозоғистон Чимбулоғи энг яхши тоғ-чанғи курортлари қаторига киритилди. У МДҲ мамлакатларининг энг оммалашган фаол ёзги таътил йўналишлари рейтингида иккинчи ўринга эга бўлди. Экспертлар бунда ташриф буюрувчилар сони ва инфратузилмалар нақадар яхши ривожланганини ҳисобга олди. Россиянинг “ТурСтат” аналитик агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Алмати тоғларининг бошқа дам олиш ҳудудларидан афзаллиги шундаки, у шаҳар марказига жуда яқин жойлашган. Бу эса туризм, айниқса, пиёда саёҳат қилишни маъқул кўрувчилар учун жуда муҳим. Саёҳатчиларни ўзига жалб этувчи жиҳатлар қаторида қояга кўтарилиш, парапланда учиш, арқонли паркни айланиш ва, албатта, Илиорти Алатау чўққиларига чиқиш имкони борлиги жуда муҳим. Таъкидлаш жоиз, Озарбайжон, Қорачой-Черкес, Қирғизистон, Кабардин-Болқор, Россиянинг бошқа ҳудудлари ва Қозоғистон тоғларидаги шарт-шароитлар таҳлил қилингани ҳолда, фақат Сочидаги “Красная поляна” Чимбулоқдан афзалроқ деб ҳисобланди.

Фото: zhasalash.kz