2022 йилдан Бўзоқ шаҳри харобаларини барча истовчилар томоша қилиши мумкин бўлади

2022 йилдан Бўзоқ шаҳри харобаларини барча истовчилар томоша қилиши мумкин бўлади

Дашт цивилизациясининг энеолитдан бошлаб сўнгги ўрта асрларгача бўлган  даврини ўзида акс эттирувчи нодир маскан. 2022 йилдан Бўзоқ шаҳри харобаларини барча истовчилар томоша қилиши мумкин бўлади. Саёҳатчилар ўз даврига хос муҳит – чавандозлар маданияти шаклланиши ва ривожланиши даврига шўнғийди. Ҳудудда амфитеатр, шарқ бозори, ҳунармандлар устахонаси, ҳарбий-спорт мажмуаси, биопарк бунёд этилади. Бу ерда очиқ осмон остидаги ҳақиқий археологик музей қад ростлайди. Шу каби иншоотлар кўп мамлакатларда, шу жумладан, АҚШда ҳам бор. Лойиҳани рўёбга чиқаришда етакчи олимлар иштирок этяпти. Қадимий шаҳарни тиклаш ва бу ерга артефактлар асосида аҳоли манзилгоҳи қуриш ғояси Биринчи Президентнинг «Буюк Даштнинг етти қирраси» мақоласи чоп этилганидан сўнг пайдо бўлди.

РИНАТ КУДИСОВ, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ:

-  Мақсад – маданий-таътил қисмини яратиш. Қозоғистоннинг турли қисмларидан келган одамлар Бўзоқда яшаши мумкин бўлади. Бу ерда етарлича шарт-шароит яратилади, сак ҳаммомлари қурилиб, турли маданият таомлари тайёрланади. Сизга маълум, Бўтай маданияти илк марта отларни хонакилаштирган кўчманчи цивилизация меросхўрлари ҳисобланади. Ва бу фактлар тўла-тўкис намойиш қилинади.

Бугунда «Бўзоқ» лойиҳасининг фор-эскизи тайёр. Унда шаҳар меъморий тузилиши 3Д форматда, рақамли шаклда акс эттирилган. Қурилиш ишлари учун 412 гектар ер ажратилган.

САУЛЕ БЎРИБАЕВА, «БЎЗОҚ» ЛОЙИҲАСИ РАҲБАРИ:

 - Мазкур фор-эскиз олимлар томонидан муҳокама қилиняпти. Шундан сўнг қидирув, лойиҳа ишлари бошланади, замин, пойдеворлар, бу ердаги ер ости сувлари текширувдан ўтказилади. Сўнгра лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳозирланади. Бизни нафақат давлат бюджети, балки ижтимоий ҳамкорлар, инвесторлар ҳам қўллаб-қувватлашига умид қиламиз ва ишонамиз.

 «Бўзоқ» ёдгорликлари Ишим археологик экспедицияси томонидан 20 йил давомида тадқиқ этилган. Олимлар бош мақсади – ноёб археологик артефактлар ёрдамида ватанимиз тарихини ўрганиш ҳисобланади. Экспертлар айтишича, очиқ осмон остидаги музей дашт цилизациясининг улуғворлигини намойиш қилади ва илмий, ижодий лойиҳаларни рўёбга чиқариш майдончасига айланади.

Фото: astana-akshamy.kz