Қозоғистоннинг кўҳна шаҳарлари тикланмоқда

Қозоғистоннинг кўҳна шаҳарлари тикланмоқда

Туркий дунёнинг маънавий пойтахти – Туркистон тарихий туризм марказига айланади. Статистикага кўра, ўтган йили шаҳарга бир миллиондан зиёд сайёҳ келган. 2019 йилда бу кўрсаткични икки мартага ошириш кўзланган. Бунинг учун Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси олдида маънавий-маданий марказ қурилади. У 90 гектардан ошиқ майдонни эгаллайди. Туркистон бош режасига мувофиқ, 11 объект фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шу жумладан, ташриф-марказ, амфитеатр, аттракционлар боғи, музейлар.  

МАҚСАТ ЖАПАРБЕК ЎҒЛИ, ЛОЙИҲАЧИЛАР ГУРУҲИ РАҲБАРИ:

– Туркистон бой ўтмишга эга. У Қозоқ хонлиги тарихида катта роль ўйнаган. Шу боис, биз шу хусусиятни эътиборга олишимиз, шаҳарни тўғри йўналишда ривожлантиришимиз керак. Ҳозирда ҳамкасбларимиз билан маънавий-маданий марказ лойиҳаси устида ишлаяпмиз. У якунланиш босқичида.

Айни пайтда Уральскда меъморий ёдгорликларни асраш устида иш олиб борилмоқда. Шаҳарнинг эски қисмида 18-19-асрларда қурилган юздан зиёд бино мавжуд. Концепцияда пиёда юриладиган ҳудудни кенгайтириш ва кўҳна бинолар фасадини қайта таъмирлаш кўзда тутилган. Шунингдек, бу йўлда автотранспорт ҳаракатини чеклаш, фақат автобус қатновини қолдириб, велойўлакларни қўшиш ҳам. Кўча бўйлаб кўнгилочар марказлар, овқатланиш ва савдо нуқталари очадиган тадбиркорлар учун шароит яратиш кўзланган. Бу барчаси, ўз навбатида, туризм ривожига замин яратади.

ТЕМИРБОЛАТ УРАЛЬСК ШАҲАР АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАР ҚУРИЛИШИ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

Бизнинг Уральск шуниси билан қадрлики, бу тарихий шаҳар. Туркистондан бошқа яна бундай шаҳар йўқ. Профессионаллар, экспертлар жалб этилади. Бу ишларни қай тариқа тўғри бажариш  муҳокама қилинади. Келажакда бу биз учун маблағ жалб қилишнинг асосий объекти бўлади. Проспектнинг ҳар бир квадрат метри тадбиркорлар учун манфаатли бўлади.

Фото: turkistan.kz