Қозоғистонлик ўқувчилар Бостон заковат олимпиадаси совриндорига айланди

Қозоғистонлик ўқувчилар Бостон заковат олимпиадаси совриндорига айланди

Бостон Заковат олимпиадаси совриндорига айланиш. Бу – алматилик ўқувчилар Темирлан Абдиқадир ва Ерасил Омиртайнинг азалий орзуси. Жорий йилда бу орзу амалга ошди. Ихтисослаштирилган лицей ўқувчилари олтин ва кумуш медалларга эга бўлишди. Улар айтишича, дунёнинг 25 давлатидан келган энг зукко ўқувчилар қатнашган Заковат олимпиадасида ғалаба қозониш осон кечмаган.

ЕРАСИЛ ОМИРТАЙ, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИСИ:

- Бу олимпиада юқори баҳоланади. У тижорий эмас. Мазкур олимпиада фақатгина жаҳон ўқувчилари қанчалик кучлилигини билиш учун ўтказилади. Мен учун энг мураккаби тест бўлди. Чунки  70 дан зиёд савол учун фақат 60 дақиқа вақт берилади. Энг қийини вақтни чамалаш бўлди.

Бу даражадаги олимпиадада иштирок этишни болалар йирик ютуқ деб билади. Улар билимларини текширишнинг шундай синовидан ўтишди, энди эса хорижнинг исталган нуфузли ўқув юртига бемалол боришлари мумкин.

ТЕМИРЛАН АБДИҚАДИР, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИСИ:

– АҚШда университетлар уюшмаси бор. Келажакда мен шу бирлашмага кирувчи бирор олий ўқув юрти талабаси бўлишни орзу қиламан. Университетга кириш учун пухта тайёргарлик кўриш ва ота-онам, мактабим шарафини ҳимоя қилишни ўйлаяпман.  

Дарвоқе, қозоғистонлик ўқувчилар Темирлан Абдиқадир ва Ерасил Омиртай илк марта хорижий тил бўйича билимларини такомиллаштириш имконига эга бўлди. Америка Қўшма Штатларда ўтган кунларини болалар чинакам реалити-тренинг, деб аташмоқда. Бу қизиқарли ва фойдали тажриба бўлганини билдиришди. 

ҒАЛИМЖАН ОСКЕНБАЙ, АЛМАТИ ШАҲРИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЛИЦЕЙ ДИРЕКТОРИ:

 Болалар олимпиадага 7-синфдан бошлаб тизимли равишда тайёргарлик кўришди. Лицейимизнинг асосий йўналиши – табиий фанлар. Шу фанлар бўйича ўқувчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлаймиз. Бундан ташқари, ўқувчилар чет тиллари, жумладан, инглизчани ўрганади, шунингдек, тарихни ҳам.

Алматилик ўқувчилар Темирлан Абдиқадир ва Ерасил Омиртай таъкидлашича, Бостон заковат Олимпиадаси – ўқувчилар ўз кучини синаб кўриши учун яхши имконият. Болалар келаси йили халқаро танловда ҳам қозоғистонликлар олтин медаль соҳиби бўлишига умид билдиради.

Фото: Хабар 24