Қозоғистон хитойлик туристларни жалб этмоқда

Қозоғистон хитойлик туристларни жалб этмоқда

Хитой сайёҳлари янги йўналиш – Қозоғистонни фаол ўрганмоқда. Осмоности мамлакатидан келаётган туристик оқимнинг учдан бир қисми Алмати вилоятига тўғри келади. Минглаб хорижлик меҳмонлар нодир табиий ландшафтлар - Алмати кўли, Чорин дараси, тоғ даралари ва қўриқхона зоналарини томоша қилиш учун ташриф буюради.

ЧЖАН АЙЖУН, ХИТОЙ ТУРКОМПАНИЯСИ ГИДИ:

-  2017 йил Қозоғистонда Хитой фуқаролари учун 72 соатлик  визасиз тартиб жорий этилгандан сўнг, турфирмамиз ўз мижозларини ушбу янгилик билан таништира бошлади. Эндиликда биз Хитой Халқ Республикаси турли минтақаларида яшовчи мижозларимизни шу ерга олиб келяпмиз. Ўтган йили 1600 сайёҳ келганди, жорий йилда бу рақамни 2 мингтага етказиш ниятидамиз.

Хо Тау Қозоғистонга биринчи марта келди, аммо кўрганларини оиласи билан биргаликда баҳам кўриш учун яна саёҳат қилиш истагида.  Айтишича, турли-туман табиат манзаралари ва маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлигидан мамнун.

ХО ТАУ, ТУРИСТ:

 - Бу ерларга Хайнандан ўғлим билан бирга келдим. У шу йил 8-синфни тугатди ва унга совға сифатида саёҳат уюштирдик. Ўзгача маданиятни томоша қилишни истадик. Қозоғистон ҳақида кўп эшитгандим, энди ўз кўзларим билан кўрдим.

Апрель ойидан электрон виза олиш тартиби жорий қилиниши туфайли туристлар оқими янада кенгайди. Фақат ушбу турагентликда сўнгги ярим йил давомида ХХРдан келган 700 сайёҳ кутиб олинди. Август ойининг 14 куни давомида Қозоғистоннинг сеҳрли жойларини томоша қилиш ниятида келган яна 380 нафар меҳмонга хизмат кўрсатилади.

РАУШАН САРТАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН ТУРКОМПАНИЯСИ ТАШҚИ ВА ИЧКИ ТУРИЗМ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ

 - Алмати вилоятида бир нечта миллий парк мавжуд, аммо туристлар Или-Алатау, Алтин Эмель, Кўлсой, Қайиндига, шунингдек, Чорин миллий паркларига боради. Кўлсой ва Қайиндида меҳмон уйларида жойлашади. Турист қозоқ маиший ҳаётида тўла-тўкис иштирок этади, қозоқ таомларини ейди, ўтовларда қандай яшашларини кўради, мавжуд гўзалликни томоша қилади. Қўянди, Кўлсой кўллари, айниқса, улар эътиборини тортади.

Фото: express-k.kz