Қозоғистон халқи Ассамблеясида “Элбоши ва халқ” деб аталган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Қозоғистон халқи Ассамблеясида “Элбоши ва халқ” деб аталган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Қозоғистон халқи Ассамблеясида “Элбоши ва халқ” деб аталган китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Биринчи Президент Нурсултон Назарбоевнинг 1995 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда ҚХА сессияларида сўзланган нутқлари жамланган. Китобда, шунингдек, Элбоши кутубхонасида сақланаётган шахсий архивдаги фотосурат ва ҳужжатлар чоп этилган. Мазкур нашр Нурсултон Назарбоев Ассамблея раиси сифатида юритган кўпқиррали фаолият, унинг  Қозоғистон халқи бирлигини мустаҳкамлаш йўлида олиб борган ишлари ҳақида ҳикоя қилади. Бундан ташқари, нашрда ижтимоий тотувлик ва умуммиллий бирдамликнинг Элбоши моделига оид қатор муҳим мақолалар ҳамда этномаданият бирлашмалари вакилларининг берган баҳоси ва фикрлари бор.

ЖАНСЕИТ ТУЙМЕБАЕВ, РАИС ЎРИНБОСАРИ ҚХА КОТИБИЯТИ МУДИРИ:

 - Бу – ижтимоий тотувлик ва умуммиллий бирликнинг Қозоғистон модели шаклланиши, мустаҳкамланиши ва ривожланиши ҳақидаги батафсил солномадир. Ассамблея раиси Элбоши нутқларида этнослараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатининг шаклланиш босқичлари қадам-бақадам очиб борилган.