Тарозда “Шаҳристон” тарихий-маданий маркази қуриляпти

Тарозда “Шаҳристон” тарихий-маданий маркази қуриляпти

Тароз шаҳрида ўзига хос туристик объект барпо этилади. Бу ерда “Шаҳристон” тарихий-маданий маркази қурилишига киришилди. Эски бозор ўрнида бир вақтнинг ўзида 7 бино барпо этилади: ўлкашунослик музейи, «Маънавият» маркази, кўргазма павильони, галерея, амфитеатр ва соат минораси.  Лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун уч юз тўқсон етти миллион тенге ажратилди. Шу кунларда пойдевор қуйиш ва майдонни тозалаш ишлари амалга ошириляпти. Меъморлар таъкидлашича, мажмуа Қозоғистонда тенгсиз бўлади. Янги иншоотлар октябрь ойида, Жамбил вилоятининг 80 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

БЕК ҚУАНИШЕВ, «МЕЪМОРИЙ БЮРО» ДАВЛАТ КОММУНАЛ МУАССАСАСИ КАТТА МЕЪМОРИ:

 - “Шаҳристон” уни Арбат орқали боғлаб турган “Кўҳна Тароз” этно-тарихий мажмуасининг давоми бўлади.+ Арбат узунлиги 1 километр, унинг қурилиши Аққўзиев кўчасидан бошланиб, Байзақ Батир кўчасигача давом этади.+ Шунингдек, Тўлебий кўчасига ёндашган 5 та тураржой биноси ва 4 та тижорат объектининг ташқи томони таъмирланиши зарур, улар барчаси шарқона услубга монанд шакл олади.

Туризм соҳаси мутахассислари Тарознинг янги диққатга сазовор жойлари янада кўпроқ меҳмонларни жалб этишга ёрдам беришига ишонч билдирмоқда. Ўтган йили вилоятга 200 минг нафар одам таътилга келган бўлса, бу йил ундан 2 баравар кўп меҳмон ташриф буюриши кутиляпти. Минтақада 12 туристик йўналиш ва махсус Taraz tour мобиль иловаси ишлаб чиқилган, унда QR-кодлар ёрдамида туристик объектлар ҳақидаги маълумотни 5 тилда олиш мумкин.

ҚАРЛИҒАШ АРАЛБЕКОВА, ВИЛОЯТ ТУРИЗМ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 - Мазкур иловада вилоятимизда мавжуд 178 меҳмонхона ҳақида маълумот киритилган, 5,4,3,1 юлдузлилари бор. Шундан жами 154 меҳмонхона Тароз шаҳрида жойлашган. Барча меҳмонхоналар учун онлайн бронлаш тизими ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, турли ташкилотларнинг прайст-листлари, менюлар, умумий овқатланиш нуқталари ҳақида маълумотлар ҳам бор.

Фото: almakz.info