Қозоғистон авиатармоқларини кенгайтирмоқда

Қозоғистон авиатармоқларини кенгайтирмоқда

Қозоғистон транзит потенциалини ривожлантирмоқда. Авиатармоқларни кенгайтириш масаласига катта эътибор қаратилган. Европа ва Осиё ўртасидаги қулай географик ҳудудда жойлашган давлат энг серқатнов ва оммавий авиайўлаклар қаторига кириши учун имконият етарли.  Мутахассислар айтишича, бунинг учун янги йўналишлар очиш, уланувчи ва транзит йўналишлар сонини кўпайтириш зарур. Сўнгги 7 йил давомида мамлакатимиз орқали ўтаётган транзит йўловчи оқими анча ортгани кузатилди. 2018 йилда пойтахт аэропорти тўрт ярим миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатган. Шундан 1 миллион 800 минг нафари халқаро маршрутлар орқали сафарга чиққан.

ТАЛҒАТ ЛАСТАЕВ, ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ҚЎМИТАСИ РАҲБАРИ:

 - Биз бугунги кунда транзит йўловчилар оқимини кенгайтириш юзасидан иш олиб боряпмиз. Сўнгги 7-8 йил ичида Қозоғистон орқали ўтган транзит пассажирлар сони 20 мартадан зиёдга ортди, бошқача қилиб айтганда, биз атиги 20 минг йўловчидан бошлаган бўлсак, бугун улар сони 900 минг нафарни ташкил қилади. Ўзгаришлар яққол кўриниб турибди. 00:00:36:00 +++++ 00:01:22:00 Бугунги кунда жаҳоннинг 27 мамлакатига 98 авиамаршрут бўйича бир кеча-кундузда ўртача 500 рейс амалга оширилади.

Минтақалардаги аэропортлар ҳам ўтказиш қувватини оширмоқда. Масалан, “Ўрал” халқаро аэропортида янги терминал қурилади. Хорижий инвесторлар маблағи ҳисобига бунёд этиладиган иншоот қиймати 1,5 миллиард тенгега баҳоланган. Лойиҳага кўра, терминал майдони деярли 2,5 минг квадрат метрга кенгаяди, у ерда йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юкларни қабул қилиш учун замонавий ускуналар ўрнатилади. Рўйхатга олиш ва паспорт назорати муддатини қисқартириш учун энг замонавий хавфсизлик хизмати ташкил қилинади. Махсус VIP-ҳудуд бунёд этилади. Булар барчаси йўловчи оқимини икки баравар, соатига 200 ўрнига 400 гача етказиш имконини яратади. Иншоот келгуси йил охирида фойдаланишга топширилади.

АРТУР ДОСҚАЛИЕВ, «ЎРАЛ» ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ ДИРЕКТОРИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Асосий мақсад - хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлик чора-тадбирларини янада яхшилаш. Лойиҳа доирасида бино майдони 7 минг квадрат метргача кенгаяди. Асбоб-ускуналар модернизация қилинади. Битта бинода ҳам халқаро, ҳам ички рейс йўловчиларига хизмат кўрсатилади. Реконструкциядан сўнг янги авиайўналишлар очишни режалаштирганмиз. Бу ишлар вақтида рейс қабул қилиш тўхтаб қолмайди.

Янги пассажир терминали Чимкент халқаро аэропортида ҳам очилади. Келгуси йилда бу иш якунига етиши кутиляпти. Шунингдек, лойиҳага кўра 4 та телескопик траплар харид қилиш кўзда тутилган. Аэропорт соатига икки мингдан зиёд одамга хизмат қила олади. Бу эса Чимкентнинг шаҳарни Жанубий-Шарқий Осиё, Европа, Қувайт, БАА ва Россия билан боғловчи йирик авиация хабига айланиши сари қўйилган яна бир қадам бўлади.

Фото: astana.gov.kz