«Аждодлар садоси» халқаро автопойгаси Қозоғистон ҳудудидан ўтади

«Аждодлар садоси» халқаро автопойгаси Қозоғистон ҳудудидан ўтади

Марказий Осиё мамлакатлари «Аждодлар садоси» халқаро автопойгаси йўналишига киритилди. Лойиҳа қатнашчилари Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтиб, жами 7 мамлакат бўйлаб сафар қилади. Россия, Монголия, Хитой, Корея Халқ Демократик Республикаси ва Корея Республикаси шулар жумласидан. Гуруҳ таркибида ҳар бир давлатдан автопойга  иштирокчилари, корейс жамоат ташкилотлари аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бор. Ташкилотчилар айтишича, мазкур тадбирдан мақсад халқаро алоқани мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.

ЭРНЕСТ КИМ, АВТОПОЙГА РАҲБАРИ /РФ/:

 - Мазкур автопойга Март ҳаракатининг 100 йиллигига бағишланган. Бу -  корейс халқининг ўз мустақиллиги учун кураши. Бундан ташқари, биз мазкур лойиҳага халқларни бирлаштирувчи ғоя ҳам киритдик. Ҳаммамиз Евроосиё кенгликларида истиқомат қиламиз. Шунинг учун биз кезиб ўтган Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа барча минтақалар халқларини бирлаштириш, яна бир марта ҳаммамиз бир ҳудудда яшаётганимиз ва дўстлашишимиз лозимлигини таъкидлашни истардик.

Иштирокчилар фикрича, лойиҳа Евроосиё қитъаси давлатлари ўртасида тадбиркорлик, илмий, туристик ва бошқа соҳалардаги ўзаро қўшма лойиҳалар ривожланишига яхшигина туртки беради.

Фото: yunews.kz