Шимолий Қозоғистон вилоятида Имантау-Шалқар курорт зонаси қайта ишланади

Шимолий Қозоғистон вилоятида Имантау-Шалқар курорт зонаси қайта ишланади

Шимолий Қозоғистон вилоятида туризмни ривожлантириш учун улкан потенциал мавжуд. Минтақада ноёб флора ва фауна вакилларини учратиш мумкин, қатор табиатни ҳимоялаш объектлари, дарё ва кўллар бор. Масалан, шу ернинг ўзида Имантау-Шалқар курорт зонаси жойлашган. Уни минтақа марвариди, деб аташади. Шунингдек, кўпчиликка таниш Шалқар кўли мавжуд.  Шўр ва мусаффо сув ҳавзаси кўп йиллардан буён туристларни жалб этиб келмоқда. Бу ерга Қозоғистоннинг барча бурчакларидангина эмас, қўшни давлатлардан ҳам келишади. Кўпчилиги Россия фуқаролари. Сув ҳавзаси пляж таътили ва балиқ ови ишқибозларига маъқул келади. Шунингдек, у шифобахш балчиғи билан ҳам машҳур. Айтиш жоиз, маҳаллий ҳокимликнинг туризм равнақига оид режалари бисёр ва муваффақиятли амалга ошириляпти.

АМАНБЕК МАХМЕТОВ,  АЙИРТАУ ТУМАНИ ТУРИЗМ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ:

 - 2018 йилда йўлларни реконструкция қилишга 3 миллиард тенге ажратилди. 2019 йилда ҳам 2,5 миллиард тенге сарфлаш кўзда тутилган. Имантау-Шалқар курорт зонаси асосий ўнликка киритилган. Ривожлантиришга оид узоқ муддатли катта режалар бор. 2025 йилгача давом этади. 56 та тадбир кўзда тутилган. Бу мақсадга 26 миллиард тенге сарфланиши режалаштирилган. Агарда барча чора-тадбирлар амалга оширилса, кўзда тутилган шарт-шароитлар яратилишига шубҳа йўқ.

Фото: sko.gov.kz