Қозоғистонда «Jastar Kerýeni» иш бошлади

Қозоғистонда «Jastar Kerýeni» иш бошлади

Қозоғистонда ички туризмни ривожлантиришга қаратилган «Jastar Kerýeni» старт олди. У юртимизнинг барча минтақаларидаги 16 ёшдан 29 ёшгача бўлган қобилиятли ва изланувчан ёшларни, таниқли вайнер, блогер ва телебошловчиларни бирлаштириши режалаштирилган. Аввало иштирокчиларни саралаш учун танлов уюштирилади, натижалар эса 25 июлда эълон қилинади. Сўнг август ойида ёшлар 7 та йўналиш бўйича сафарга чиқиб, Қозоғистон минтақаларидаги маданий-тарихий мерос билан танишади. Сафар давомида ёшлар карвони қатнашчилари ижтимоий тармоқларда ўз суратлари ва фикрларини ёритиб боради. Ташкилотчилар бундай ахборот кампанияси ички туризм ривожига катта туртки беришига ишонч билдирмоқда.

ШАҲМАРДАН БАЙМАНОВ, АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ ЁШЛАР ВА ОИЛА ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Ушбу тадбир мамлакатимизда янги туристик йўналишлар пайдо бўлишига ёрдам беради, деган умиддамиз. Айни вақтда бу саёҳат ёшларга ўз ватанига янгича қараш ва турли қирраларини ўрганишга имконият яратиши ҳам шубҳасиз.

Фото: egemen.kz