Нур-Султонда диққатга сазовор жойлар харитаси ишлаб чиқилди

Нур-Султонда диққатга сазовор жойлар харитаси ишлаб чиқилди

Пойтахтда янги туристик йўналиш ишлаб чиқилди. Муаллифлар - ушбу нотижорат лойиҳа қатнашчилари, гидлар ва туман ҳокимлиги вакиллари. Янги диққатга сазовор жойлар харитасида 34 та объект: бинолар, ёдгорликлар, масжидлар бор. Соҳа мутахассислари айтишича, бу – сайёҳларга яхши маълум бўлган йўналишларга муқобил бўла олади.

Пиёда саёҳат икки йўналишни ўз ичига олади. Биринчиси – қизил - 2,5 соатлик йўл. Иккинчиси – кўк рангда – кам вақтга мўлжалланган, атиги бир соатлик саёҳат.

Ишланма муаллифлари олдига бир вақтнинг ўзида бир неча асрларни қамраб олиш вазифаси қўйилган. Кўплаб бинолардан энг қимматли иншоотлар танлаб олинди. Маҳаллий меъморчилик санъати учун уйғониш даври 1876 йилда бошланган. Ўшандан буён шаҳарда қурилиш ишлари фаоллашган.

АМАНЖЎЛ ЧИКАНАЕВ,  "АСТАНАГЕНПЛАН" ИЛМИЙ-ИЗЛАНИШ-ЛОЙИҲА ИНСТИТУТИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

-  Бу ерда тадбиркор, савдогарлар учун ўзига хос сеҳрли имконият очилган эди. Чунки Қозоқ даштларида мол жуда кўп бўлган. Ва жуда арзон. Аллақандай чўян қозонни 10 та йирик шохли қорамолга алмаштириш имкони бўлган. Шунинг учун савдогарлар жуда тез бойиб кетган.

Бахтимизга, Нур-Султонда инқилобгача бўлган бинолар сақлаб қолинган. Албатта, ҳаммаси ҳам эмас, аммо қолганлари ҳам бой тарихга эга. Масалан, рус савдогари Пётр Моисеевнинг собиқ уйи.

ТЕМИРТАС ИСҚАҚОВ, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ:

 - Бундай уйни қуриш анча мураккаб иш эди. Чунки ўша даврларда, то инқилобгача Ақмўлада уйлар асосан ёғочдан қурилган. Жуда бой одамлар мулкини ёнғиндан эҳтиётлаш ва ўз мавқеини кўрсатиб қўйиш учун бинокорликда пишган ғишт ишлатган. Ғиш Атбасардан ташиб келтирилган. У ўша ерда ишлаб чиқарилган.

Бу ердан узоқ бўлмаган жойда, ўнг соҳилда яна бир объект – “Яшил масжид” девори сақланиб қолган. У бўялган ранги туфайли шундай ном олган. 19-аср ниҳоясида қад ростлаган масжид советлар даврида бузиб ташланган. Бугунги кунда деворигина сақланиб қолган.

АМАНЖЎЛ ЧИКАНАЕВ,  "АСТАНАГЕНПЛАН" ИЛМИЙ-ИЗЛАНИШ-ЛОЙИҲА ИНСТИТУТИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

 - Мана бу ерда дарвозалари бўлган. Янгилангани сезилиб турибди. Аваллари мунтазам, кўп йиллар давомида деворларни ҳар йили суваб қўйишарди. Кўриб турганингиздек, ғиштлари аслидагидек сақланиб қолган. Тепасига эса ёмғирдан сақлаши учун тунука қоқилган. Худди янгидек кўринади.

Экспертлар айтишича, қадимий меъморчилик ёдгорликларига қизиқиш қайта туғилаётгани сезиляпти. Бу эса янги туристик маҳсулотлар ҳар вақтдагидан ҳам долзарб, дегани. Асосийси, уларга талаб юқори бўлади.

Фото: kazinform.kz