Александр Габченконинг «I Run Kazakhstan» лойиҳаси

Александр Габченконинг «I Run Kazakhstan» лойиҳаси

Қозоғистоннинг янги қирраларини кашф этиш. Саёҳатчи Александр Габченко ўз олдига шундай мақсад қўйган. Бунинг учун у турли ландшафтлар кесишган жойлар бўйлаб 14 марта, барча вилоятларда маълум масофани югуриб ўтиш ниятида. «I run Kazakhstan» деб аталган ўзига хос лойиҳа юртимизнинг энг чиройли табиат ва ландшафтга эга жойларида амалга оширилиши режалаштирилган. Шу кунгача мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай, саёҳатчи етти минтақа, яъни йўлнинг ярмини босиб ўтишга муваффақ бўлди. Йил охиригача у қолган режаларини ҳам амалга ошириш умидида. Етти босқичда Александр Габченко деярли 210 километрни босиб ўтди. Муаллиф фикрича, «I run Kazakhstan» лойиҳаси республикамиз хилма-хил табиатга эга мамлакат эканлигини яна бир бор яққол намоён этади. Бундан ташқари, фаол ҳордиқни оммалаштиришга хизмат қилади.

АЛЕКСАНДР ГАБЧЕНКО, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ, САЁҲАТЧИ:

 - Мен келгусида саёҳатчиларни ўзига тортадиган ёрқин, бир қарашда жалб этувчи, чиройли, эстетик жиҳатдан мақбул жойларни танлашга ҳаракат қиламан. Айни вақтда фаол ҳордиқни оммалаштиришга интиляпман. Қозоғистон бағрида мавжуд бўлган қандайдир янги ландшафтлар, табиат дурдоналарини кашф қилиш қизиқарли. Шу тариқа, одамлар Қозоғистон ичида ҳам дам олиш мумкинлигини, юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш қизиқарли эканлигини тушуниб етади.

Фото: novoetv.kz