Ижтимоий ишонч миллий кенгашининг роли ҳақида

Ижтимоий ишонч миллий кенгашининг роли ҳақида

Қозоғистон Президенти қошида ташкил қилинган Ижтимоий ишонч миллий кенгаши кўпчиликка мақбул мулоқот майдончасига айланади, унда иштирокчилар давлат сиёсатининг долзарб масалаларига оид таклифларни ишлаб чиқа олади. Экспертлар фикрича, янги ташкилот жамоат тузилмалари, сиёсий партиялар ва давлат хизматчилари ўртасида ўзига хос боғловчи бўғин вазифасини ўтайди. Қарорлар фикрлар хилма-хиллиги шароитида қабул қилинади ва тавсия шаклида тақдим этилади. Миллий кенгашнинг дастлабки йиғилиши август ойида ўтказилиши режалаштирилган.

ЕРЛАН КАРИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

 - Миллий кенгашда муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинади. Шунингдек, кенгаш муҳим ташаббусларни жамоат таҳлилидан ўтказади. Бошқача айтганда, давра суҳбати мобайнида барча иштирокчилар турли томонлар: жамоатчилик вакиллари, фаоллар, экспертлар фикрларини тинглайди ва муҳокама қилади. Миллий кенгаш бошқа тузилмалар ишини бажармайди,  у энг аввало фуқаролик жамияти билан мулоқот воситаси бўлиб қолади.

АЛУА ЖОЛДИБАЛИНА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚОШИДАГИ СТРАТЕГИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ БЎЛИМ РАҲБАРИ:

 - Агарда стратегик аҳамиятга эга қандайдир муаммо мавжуд бўлса ва у умуммиллий шаклда бўй кўрсата бошласа, миллий органлар даражасида муҳокама қилинса, табиийки, Миллий кенгаш муҳокамасига қўйилади. Яъни экспертлар, аъзолар нуқтаи назаридан. Кўпчилик овоз билан қарор қабул қилинади. Албатта, бу референдум эмас, аммо овоз бериш йўли билан муносабат билдирилади.

Фото: kaz.tengrinews.kz