Нур-Султон шаҳрининг туристик салоҳияти

Нур-Султон шаҳрининг туристик салоҳияти

 

Қозоғистон пойтахти туристларни ўзига жалб этувчи марказга айланмоқда. Нур-Султон шаҳрига нафақат мамлакатимиз, балки хориж саёҳатчилари ҳам тобора кўпроқ қизиқиш билдиришяпти. Йил бошидан буён мамлакат бош кентига 180 минг нафар турист ташриф буюрди. Уларнинг учдан бир қисмини хорижликлар ташкил қилади. Эрнестес Василаускас бу ерга узоқ Болтиқбўйидан келган. Деярли ярим йил давомида Қозоғистон саёҳатини режалаштирган. Олдиндан билет сотиб олиб, меҳмонхоналарга буюртма берган ва ўзи учун мақбул йўналишларни режалаштирган.

ЭРНЕСТЕС ВАСИЛАУСКАС, ТУРИСТ (ЛАТВИЯ):

 - Аввало Қозоғистонда визасиз режим, кейин давлат кўринишига қизиқдик. Йўналишлар белгиладик. Интернетдан изладик. Литваликлар ҳам келишади. Улар фикрини ўқидик. Дўстларга откритка оламиз, штампи, почта маркаси бўлиши муҳим. Кейин масжидга борамиз.

Экспертлар таъкидлашича, туристлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Шаҳарда улар учун махсус экскурсиялар кўзда тутилган.

МАРАТ ЎМИРБЕКОВ, ТУРИСТИК КОМПАНИЯ ВАКИЛИ:

 - Жорий йил бизга Тюмен, Беларусдан болалар келишди. Олтой ўлкасидан ҳам саёҳатчи болаларни кутиб олдик. Улар этник қозоқлар, лойиҳамиз доирасида Қозоғистон билан танишиши, маданиятимиз, яшаш тарзи, биздаги қизиқарли нарсаларни кўра олиши мумкин.

Пойтахт аҳли ва меҳмонлари икки қаватли экскурсия автобусларида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қила олишади. Йўналиш мобайнида 6 жойда тўхташ кўзда тутилган. “Мангу эл” триумф аркаси, “Нур алем” сфераси, Миллий музей ва Байтерек монументи шулар қаторида. Фақат ўтган йилнинг ўзида 200 минг нафардан зиёд саёҳатчи автобусда сайр этган.

РУСТАМ  БЎЛАТОВ, ҲАЙДОВЧИ:

 - Кунига 5 рейс қиламиз. Баъзан махсус буюртмалар бўлади. Турли гуруҳлар чақириб қолади. Туристлар кўпчилиги яқин хориждан, шунингдек, АҚШ, Германия, Хитой, Туркия каби олис хориждан ҳам меҳмонлар кўп.

Тез орада шаҳар тарихи бошланган эски шаҳар бўйлаб ҳам экскурсия йўналишлари ишга тушади. Йил охиригача ташриф буюрган меҳмонлар сони бир миллионга етиши режалаштирилган.

Фото: qazaquni.kz