«Нур-Султон-Токио» тўғридан тўғри авиарейс очилди

«Нур-Султон-Токио» тўғридан тўғри авиарейс очилди

Қозоғистон ва Япониянинг ўзаро фойдали ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда. Ўтган йили икки томонлама товар айланмаси икки миллиард долларга етди. Нур-Султон ва Токио ўртасида бевосита авиаалоқалар ўрнатилиши туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар янада юқори даражага чиқади. Экспертлар таъкидлашича, мазкур авиарейс туфайли ҳар икки томонга тадбиркорлар ва сайёҳлар оқими янада кенгаяди.

РУСТАМ ҒАББАСОВ, КАТТА УЧУВЧИ:

 - Бугун биз Нарита аэропортига қўндик. Албатта, об-ҳаво бизнисаросимага солди: ён томондан шамол, жала қуйиб турарди. Аммо вазифани бажардик – енгилгина қўндик. Аэропорт, навигация ва диспетчер хизматлари энг юқори даражада.

КРИСТИНА ШИШКИНА, СТЮАРДЕССА:

 - Парвоз енгил якуланди. Ҳамма жуда ҳаяжонланди. Ахир бу Японияга, Токиога биринчи парвоз. Албатта, аввалдан тайёргарлик кўрдик. Япон маданияти, ўзига хосликларини, у ерда ўзини қандай тутиш кераклигини ўргандик.

Қозоғистон самолёти қўнадиган Нарита – Япониянинг кунлик йўловчи қабул қилиш сони бўйича иккинчи аэропорти. У Токиодан автомобилда бир соатлик масофада жойлашган. Кунчиқар юртга ҳафтанинг шанба кунлари учиш режалаштирилган. Кузга бориб эса бу йўналишда самолётлар ҳафтасига икки марта уча бошлайди.

ВЛАДИМИР СИТНИК, АВИАКОМПАНИЯ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Бу ишни йўлга қўйиш қийин кечмади, ҳар бир мамлакатнинг ўз процедуралари бор ва биз уларни ўз вақтида, бекаму кўст бажаряпмиз. Бу – анча узоқ давом этадиган парвоз. Нур-Султон аэропорти хаби ривожлантирилиши туфайли бунга эришилди. Шу билан биз авиакомпания ўз тараққиётида яна бир босқичга кўтарилди, дея оламиз. Йўловчиларнинг асосий қисми - Япониядан Қозоғистонга ва Қозоғистондан Японияга сафар қиладиган сайёҳлар.

Компаниядагилар мазкур йўналиш салоҳияти юқорилиги ва кузга бориб, самолётлар камида 80 фоиз тўлишини айтмоқда. Бир йилдан кейин эса янги йўналиш яхшигина даромад келтира бошлайди.

Фото: businessfm.kz