НАСА астронавти Қозоғистонга ташриф буюрди

НАСА астронавти Қозоғистонга ташриф буюрди

Инсон келажаги – космосни ўзлаштиришда. Доктор Мэри Эллен Вебер бунга тўла-тўкис ишонади. НАСАнинг собиқ астронавти Қозоғистонга ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, юртимиз ҳам инсониятнинг энг янги тарихи зарварақларига ўз номини бир умрга ёзиб қўйган. Айнан шу заминдан инсон илк бора космосга парвоз қилган. Доктор Вебер икки марта ернинг тортиш кучини енгиб ўтган. 1995 йилда Дискавери космик кемасида учган ва 2000 йилда Халқаро космик станцияда бўлган. Бундан ташқари, Мэри Эллен Вебер парашют спортига қизиқади. Умри давомида 5 минг мартадан кўпроқ парашютда сакраган. Астронавт аёл шундай деб таъкидлайди: қадам етмас сўқмоқлардан юришдан сира-сира қўрқмаслик керак! Айнан шу йўл орзу ушалишига олиб келиши мумкин.

МЭРИ ЭЛЛЕН ВЭБЕР, СОБИҚ НАСА АСТРОНАВТИ:

-  Мен қачонлардир шуғулланган нарсаларнинг барчаси эркаклар иши деб ҳисобланарди. Аммо мен бу фикрни шунчаки нари суриб қўйдим ва ўзим истагандек иш тутдим. Ўзимга ожиза деб қарагим келмади. Олим бўлишни истадим – эришдим, астронавт бўламан, дедим – бўлдим ҳам. Скандайвинг билан шуғуллангим келди – буни ҳам ўзлаштирдим.

Фото: pinterest.com