Нур-Султон шаҳрида стартап-лойиҳалар миллий танлови бўлиб ўтди

Нур-Султон шаҳрида стартап-лойиҳалар миллий танлови бўлиб ўтди

Кўзланган мақсадга етиш ва шахсий бизнес яратиш. Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти жамғармаси кўмагида пойтахтда. Танловга 80 та ариза келиб тушди ва 40 та иш саралашдан ўтди.

МАЛИКА БЕКТУРОВА, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Кун якунига кўра 10 нафар финал иштирокчиси танлаб олинди. Улар «Seedstars» ҳамда Биринчи Президент жамғармаси кўмагини олади. Шу каби танловлар ташкил этиш воситасида биз нафақат лойиҳаларни молиялаштириш, балки бизнесни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшамиз.

Жорий йилда пойтахтимизда бундай танлов иккинчи марта ўтказилди. Ғолиблар Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё «Seedstars» минтақавий саммитига боради, уч ойлик ўсиш дастурини ўтайди. Ташкилотчилар кейинчалик ҳам истиқболли жамоаларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Улар айтишича, бугунги кунда пойтахт инновацион лойиҳа ишланмалари учун янги ғоялар яратилаётган марказга айланган.

Фото: astanaic.kz