Нур-Султон ҳақида

Нур-Султон ҳақида

Нур-Султоннинг жадал тараққиёти Қозоғистонга ташриф буюрган АҚШ тадбиркорлик доиралари вакилларини лол қолдирди. Нью-Йоркдан келган юрист Мэнни Аликандро таъкидлашича, сўнгги йилларда Қозоғистон-Америка муносабатлари илгари сурилган стратегик ҳамкорлик шаклига кирди. Бундай янада юксак сифат даражасига эришишда асосий ўринда иқтисодий соҳада ҳамкорликдаги улкан ютуқлар турибди. Бундан ташқари, АҚШдан Қозоғистонга киритилаётган инвестиция оқими тобора кўпаймоқда, айни вақтда ушбу етакчи Ғарб мамлакати тадбиркор доиралари эса энергетика шўъбаси билан чекланиб қолмасдан, “Астана” халқаро молиявий маркази ишида ҳам фаол иштирок этишга қизиқиш билдиряпти.

МЭННИ АЛИКАНДРО, АДВОКАТ /США/:

 - Мен Массачусетс технология институтида магистр даражасини олдим. У ерда илк қозоғистонлик дўстларим пайдо бўлди. Улар мени Гарвард ва Стэнфорддаги бошқа қозоғистонликлар билан таништиришди. Мен Қозоғистонга келдим ва аввало унинг ривожланиш суръатлари, шунингдек, “Астана” халқаро молиявий марказидан лол қолдим. Ишонилмас даражада катта тараққиётга эришилган. Келажакда мазкур молиявий марказ учун улкан истиқболлар очиляпти.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Қозоғистоннинг навқирон пойтахти алоҳида мақомга эришди. У мамлакатнинг сиёсий, молиявий, маданий маркази. Бу ерда хорижлик меҳмонлар иштирокида глобал тадбирлар ўтказилади, бутун дунёдан шу ерга сайёҳлар ташриф буюради. Пойтахт меҳмонлари тилга оладиган биринчи ўзига хослик – кўп сонли ғаройиб меъморий иншоотлар мавжудлиги. Оқ Ўрда, Байтерек, Тинчлик ва тотувлик саройи, Хан-Шатир, Ҳазрат Султон масжиди. Булар бари мегаполис ташриф қоғозига айланган. 

РОБЕРТО АЗЕВЕДО, ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

 - Пойтахтингиздан катта таассурот олдим. Жуда замонавий ва чиройли жойлаштирилган шаҳар. Бу шаҳар сизники каби улкан мамлакат пойтахти бўлишга ярашиқли. Менинг фикримча, уни оёққа қўйиш ва ривожлантириш учун улкан ишлар амалга оширилган. Йирик шаҳарларни лойиҳалаштириш, равнақ топтириш, улардаги ҳаёт маромини тутиб туриш мураккаб иш. Аввал ҳам айтганимдек, иккинчи марта шу ердаман ва жуда катта таассурот олдим. Қозоғистон халқини, ва жумладан, Нур-Султон аҳлини Пойтахт туғилган кун билан табриклайман ва барчангизга энг яхши тилакларимни тилайман!

Фото: Хабар 24