Қозоғистонда универститет клиникаларини ривожлантириш

Қозоғистонда универститет клиникаларини ривожлантириш

Қозоғистонда университетлар клиникаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда. Тиббиёт олий ўқув юртлари қошида кенг профилли шифохоналар барпо этиш – жаҳонда кенг тарқалган амалиёт. Уларда шаҳар, вилоят, республика даражасига оидлигидан қатъий назар, барча беморларга тиббий ёрдам кўрсатилади. Экспертлар фикрича, бундай клиникалар мамлакатда соғлиқни сақлаш даражаси юксалишига имкон яратади. Бундан ташқари, талабалар энг яхши врачлар қошида амалий фаолият юритиб, тажриба орттиради, шунингдек, илмий тадқиқотларда қатнашади. Ўзлари ҳам қайсидир тиббий технологиялар ишлаб чиқиши ва амалга жорий этиши мумкин.

ДАЙНЮС ПАВАЛЬКИС, «АСТАНА ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ» МИЛЛИЙ ҲИССАДОРЛИК ЖАМИЯТИ РЕКТОРИ:

-  Биз истаётган нарса – университет қошида госпиталимиз ҳам бўлсин. Унда талабалар билан бирга интернлар ва резидентларни ўқитиш имконига эга бўламиз. Шу туфайли университет шифохонаси ҳамда таълим жараёни ўртасидаги яқин ҳамкорлик - Қозоғистондаги самарали тиббий таълим гаровига айланиши мумкин. Таълим учун, тиббиёт университетлари учун инфратузилмалар, яъни университет клиникалари барпо этишга киришиш зарур.

Фото: podrobnosti.ua