Алакўл – Қозоғистон туризми дурдонаси

Алакўл – Қозоғистон туризми дурдонаси

Алакўл – Қозоғистон туризми дурдонаси. Кўлга тоза сувда чўмилиш учунгина эмас, соғлиқни тиклаш учун ҳам келишади. Катталардан ташқари болалар ҳам бу ерда вақт ўтказишни севади. Улар болалар соғломлаштириш лагерида дам олишга келади.

АЙИМ ОРАЗОВА, МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ

– Бу лагерда дам олсам ҳузур қиламан. Бу ерда кўплаб дўстлар топдим, умид қиламанки, улар билан алоқани сақлаб қоламан. Биз дам оладиган уйлар чиройли ва шинам.

Болалар лагерида ёш авлод тўлақонли дам олиши таъминланган. Ўқувчилар учун махсус дастур кўзда тутилган. Болалар кўлда чўмилади, экскурсияларга чиқади. Шу ёзда Алакўлда деярли бир ярим минг мактаб ўқувчиси дам олади.

САУЛЕ ЖУНУСОВА, УРЖАР ТУМАНИ ТАЪЛИМ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

– Шарқий Қозоғистон, Семей, Риддер ва Ўскемен шаҳарларидан жуда кўп ариза тушади. Бундан ташқари, Ақтўбе шаҳар таълим бошқармаси департаментидан 120 бола ҳордиқ чиқариши учун ариза келган.

Айни пайтда Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги ёзги лагерларда шу ёзда 90 мингга яқин мактаб ўқувчиси дам олади. Яқинда ҳудудда яхшигина донг таратиб улгурган IT-лагерь очилди. Тажрибали мураббийлар болаларга шахсий сайт ва ўйинлар ишлаб чиқишни, видеоролик суратга олишни ўргатади.

АСХАТ АХМЕТБЕК, ЎҚУВ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ:

– Бизда иккита курс бор. Бу 3D платформасида ўйин ишланмаси ва веб-ишланма, яъни сайт яратиш. Шунингдек, лагерда турли олимпиадалар ўтказамиз. Якунда эса болалар сертификат билан тақдирланади. Улар ўзларининг шахсий лойиҳаларини яратишади.

ЕКАТЕРИНА ДОНСКОВА,  УРАЛЬСК ШАҲРИ АҲЛИДАН:

-  Ҳозирда соддароқ сайтларни ярата оляпман, 3D-моделлаштиришда кичик ўйинларни ҳам дастурлашни ўргандим. Лекин бу фақат бошланиши.

IT-технологиялардан ташқари болалар журналистика сирлари ва тил билиш, математик тафаккур малакалари бўйича ўқитилади. Спорт, экскурсиялар ва ўйин-кулги дастурдан доимий жой олган.

Фото: sunholidays.kz