Сирдарё ва Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолиш лойиҳаси

Сирдарё ва Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолиш лойиҳаси

Элбоши номи билан боғлиқ кўплаб глобал лойиҳалар мавжуд. Сирдарё ва Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолиш – шулардан бири. У Қизил Ўрда вилоятида амалга оширилмоқда. Шу доирада пайдо бўлган биринчи сунъий денгиз – Кичик Орол кўл яратиш ва унда балиқлар яшашини таъминлашнинг ноёб намунаси. Мутахассислар айтишича, авваллари бундай натижага эришилмаган.

ҚАЙРАТ ЖАНСУЛТАНУЛИ, ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ СОЗЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 - Лойиҳа қиймати 86 миллион доллар. У туфайли биз Кичик Оролни ярата олдик. Бугунги кунда сув ҳавзаси ҳажми 27 миллиард куб метрни ташкил қилади. Авваллари эса атиги 15 миллиард эди.

Ишлар натижаси кутилгандан зиёда бўлди. 2000 йилгача сувдаги туз концентрацияси юқори бўлгани боис унда балиқнинг фақат бир тури – камбала яшай оларди. Ҳозир эса Кичик Оролда балиқнинг 23 тури бор. Сув лойиҳаси доирасида Кўкорол тўғони барпо этилган. 140 метрли қияликка эга 300 метрли тўғон ўн беш йилдан буён ўз вазифасини бажармоқда.

ЖАЛҒАС АХМЕТОВ, ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАР БОШҚАРМАСИ БЎЛИМ РАҲБАРИ:

 - Йилига 8-8 ярим минг тонна балиқ тутилади. Балиқ овлаш ҳажми ортиши билан балиқни қайта ишлаш заводлари ривожлана борди. Натижада, балиқчилар яна аввалги яшаш тарзига, тарихан шаклланган ҳунарига қайтишди. Бу эса ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал этишга туртки берди.

Балиқчилик Жақсилиқ Дильжановнинг ота касби. У болалигидан отаси билан балиқ овлаган. Улғайганида эса денгизни қайта тиклашганини кўрди.

ЖАҚСИЛИК ДИЛЬЖАНОВ, АРАЛЬСК АҲЛИДАН:  

 - Орол ҳамиша Биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг эътибор марказида бўлган. У туфайли денгизнинг бир қисмини қутқариб қолдик. Кичик Орол САРТС лойиҳаси муваффақиятли рўёбга чиқарилиши туфайли яратилди. Сув билан бирга балиқ ҳам пайдо бўлиб, балиқчилик ривожланяпти.

Ҳозир Шимолий Орол денгизида сув сатҳи кўтарилиб боряпти. Сўнгги 5 йилда минтақада балиқ овлаш ҳажми 30 фоизга ортди. Маҳаллий балиқни қайта ишлаш корхоналари маҳсулоти Европа мамлакатларига экспорт қилиняпти.

Фото: kyzylorda-news.kz