XVI Евроосиё медиафоруми бугун расман очилди

XVI Евроосиё  медиафоруми бугун расман очилди

XVI Евроосиё  медиафоруми бугун расман очилди. Меҳмонлар ва қатнашчилар кечагидан ҳам кўп кузатилди. Мавзу жуда кенг ва салмоқли. Масалан, «Деглобализация: дунё тараққиётнинг янги услубларини изламоқда» мавзуидаги мажлис қизғин тарзда кечди. Экспертлар айтишича, ҳозирда дунё иқтисодиётидаги кўпйиллик жараёнларда тескари қўзғалиш юз бермоқда. Умуман, қатнашчилар фикрича, қозоқ заминида тилга олинган масалалар ўта муҳим.

ДАУРЕН АБАЕВ, ҚР АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:  

- Бугунги кунда вазият шундайки, биз фақатгина Қозоғистон билан чекланиб, бошқа давлатларсиз яшай олмаймиз. Иштирокчилар айтгани каби бугунги кунда дунё интернет билан боғланган мўъжаз маконга ўхшайди, шу боис, жаҳоннинг қайсидир нуқтасида юз берган воқеалар таъсири Қозоғистонда ҳам албатта сезилади. Демак, оламшумул масалаларни шу ерда муҳокама қилиш учун яхши имконяит мавжуд, деб ўйлайман.

АҚШлик экспертларнинг аксари жаҳон аҳолисининг жадал кўпаяётгани, энергетика захиралари ва озиқ-овқат танқислиги борасида сўз юритди. Кения, Россия, Қозоғистон, Руминия экспертлари эса ахборот технологияларининг инсон ҳаётидаги ўрни-аҳамияти ҳақида бир тўхтамга кела олишмади.

МАРТИН ФОРД, «МАШИНАЛАР ИСЁНИ» КИТОБИ МУАЛЛИФИ, ФУТУРОЛОГ /АҚШ/:

- Ҳозирда янги тезхнологиялар жадал ривожланмоқда. Айниқса, таълим ва тиббиётда. Аммо бунинг натижасида одамлар ишсиз қолиши мумкин. Шу боис, янги кашфиёт ва технологиялардан тўғри фойдалана олишимиз керак.

Бош ҳамкори «Самрук-Казына» миллий фаровонлик жамғармаси бўлган Евроосиё медиафоруми ўз ишини эртага якунлайди.

Фото: toppress.kz