Алматида XVI Евроосий Медиафоруми бўлиб ўтмоқда

Алматида XVI Евроосий Медиафоруми бўлиб ўтмоқда

Алматида ўн олтинчи Евроосиё Медиафоруми бўлиб ўтяпти. Унда дунёнинг 43 мамлакатидан 700 дан зиёд делегат иштирок этмоқда. Медиафорум доирасида жаҳоннинг таниқли “қаламли наҳанг”ларидан жами 7 та муаллифлик маҳорат дарси тақдим этилади. Тадбир «Samruk-Kazyna Trust» ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш фонди кўмагида ўтказилади. Таъкидлаймиз, дастлабки кунда медиасоҳа машҳур вакиллари  оммабоп тушунча – мобиль журналистика ҳақида сўз юритди. 

ИВО БУРУМ, МЕДИА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ /АВСТРАЛИЯ/:

– Мобиль журналист - воқеани ўйлаб топа олувчи, уни ёзиб, таҳрир қилиб, юклай олувчи шахс. Яъни бу шахс ҳамма нарсани уддалаши керак, бунинг учун ўрганиш ва мустақил тажриба тўплаш керак.

Форумда медиаоламдаги сўнгги мегатрендлар ҳақида ҳам сўз борди. Масалан, «фрилансер» тушунчаси оммалашмоқда. Мустақил журналистнинг иши қанчалик фойдали? Унинг бошқалардан фарқи нимада?

ДЖЕННИ КЛИМАН, ФРИЛАНС-ЖУРНАЛИСТ /БУЮК БРИТАНИЯ/

 - Виждонли бўлмоқ ва катта масъулият, таваккалга қодирлик. Фриланс-журналистда иштиёқ ва энг муҳими, ҳалоллик бўлиши керак. Энг аввал, ўз-ўзига нисбатан.

Евроосиё медиафоруми ўз ишини эртага давом эттиради. Халқаро экспертлар «Бугунги дунё: воқеликнинг трансформацияси» умумий мавзусида бирлашиб, баҳс юритадиган панелли сессиялар режалаштирилган. Медиаолам экспертлари рақамли журналистика келажаги ва сунъий интеллектдан фойдаланишни муҳокама қилади. Эслатамиз, мана 16 йилдан бери Қозоғистон шундай профессионал суҳбатлар учун майдонча тақдим этади, бу шунчаки малака ошириш ва фикр алмашиш эмас. Унутмаслик лозим, жаҳоннинг эртаси тўртинчи ҳокимият вакиллари фаолиятига боғлиқ.