Озарбайжонда Қозоқ шаҳри бор

Озарбайжонда Қозоқ шаҳри бор

“Аждодлар изидан” илмий экспедицияси ўз тадқиқотларини давом эттиради. Қипчоқларнинг грузин заминидаги авлодлари билан танишиб, олимлар Озарбайжонга йўл олишди. Улар фикрича, юртимизнинг бу ер билан тарихий алоқалари равшан кўриниб турибди. Саёҳатчилар бўлган шаҳарлардан бирининг Қозоқ деб аталиши тасодиф эмас. Бугунги кунда бу ерда 80 мингдан зиёд киши яшайди. 13-асрда эса бу ерда қозоқ султонлари асос солган манзилгоҳ бўлган.

ЎҚТАЙ ИРЗАЕВ, ОЗАРБАЙЖОН ТУРИСТИК АССОЦИАЦИЯСИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

- “Қозоқ” топоними, атамаси Қозоғистон, қозоқ тумани атамаларидан кўра олдинроқ пайдо бўлган. Бу атама турк қабилалари билан боғлиқ, у ҳам қадимий, ўрта асарларга хос ва ҳақиқий. Чунки “қозоқ” атамаси бизнинг тилда “ҳур жамоа”, озод қабила, кўчманчилар маъносини англатади. Улар яшаган жойларда эса доимо жамият шаклланган, султонлик, кичик давлатлар юзага келган. Жумладан, ўрта асрларда қозоқ мулклари, кейинроқ қозоқ султонлиги вужудга келган.

Қипчоқларнинг катта қисми Озарбайжонга Грузиядан келган, бу 12-асрда Дашти Қипчоқдан 40 минг оиланинг ассимиляцияси пайтида бўлган. Юксак ривож топган шаҳар ва аҳоли яшаш манзиллари кўчманчилик маданиятидан гувоҳлик беради. Озарбайжон ғарбида жойлашган Ганжа – шундай шаҳарлардан бири. У Элдениз давлатининг иккинчи пойтахти бўлиб, 1136-1225 йилларда қипчоқ қабилалари томонидан қурилган. Маҳаллий музей экспонатлари эса давлатнинг юксак тараққиётидан дарак беради.

ТАХМИНА АЗИЗОВА, ЭТНОГРАФИК МУЗЕЙ ХОДИМИ:

– Ушбу дубулға Ганжа шаҳри яқинида топилган. Унинг ташқи қисми олтиндан ишланган. Ўша вақтга оид пўлат қурол-аслаҳа ва қўлқоплар топилган

Элдениз давлатини бошқарган ота-боболаримиз маҳоратини мана бу кўприк мисолида ҳам кўриш мумкин. У Отабеклар сулоласи ҳукмронлиги даврида қурилган.

САПАР ИСҚАҚОВ, “АЖДОДЛАР ИЗИДАН” ИЛМИЙ ЭКСПЕДИЦИЯСИ РАҲБАРИ:

Ортимиздаги кўприк Белим деб аталади. Аждодларимиз уни 12-асрда қуришган. Ҳайратланарли, аммо унинг ёши 900 йилга тенг. Ҳозирга қадар маҳаллий аҳоли ундан фойдаланади. Ҳозиргина биз машинада унинг устидан ўтдик. Таъкидлаш керак, бу кўприк бу ерларда қипчоқлар қурган кўплаб ёдгорликлардан бири.

Экспертлар фикрича, 90 йил ҳукм сурган Элдениз давлати мўғул босқинидан сўнг завол топган. Лекин унинг ўрнида ташкил топган давлат ҳам бир неча ўн йилдан сўнг парчаланиб кетган. Экспедиция аъзолари озарбайжон заминида яна кўп сирлар яширинган, деган фикрда. Олимлар ўз тадқиқотини Бокуда давом эттиради.

Фото: azernews.az