Туркияда диншунослар қурултойи бўлиб ўтди

Туркияда диншунослар қурултойи бўлиб ўтди

Туркияда таълим олаётган қозоғистонлик диншуносларнинг биринчи қурултойи Қайсари шаҳридаги Эржиес университетида ташкил қилинди. Биринчи ноиб муфтий раҳбарлигидаги Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси, мамлакатимиз элчихонаси ходимлари, олимлар, мударрислар, қозоғистонлик талабалар бузғунчи диний оқимлар ривожига йўл бермаслик йўлларини муҳокама қилдилар. Аҳолининг диний саводхонлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшлар йилига бағишланган мазкур тадбир жамиятни радикаллаштиришга қарши курашга йўналтирилган. Соҳадаги етакчи олий ўқув юртлари магистр ва докторантлари ушбу мавзудаги илмий асарларини тақдим этишди. Йиғилиш иштирокчилари, шунингдек, ўз ғоялари ва тажрибасини баҳам кўрдилар, аҳоли ичида анъанавий динни оммалаштириш йўлларини кўриб чиқдилар.

НАУРИЗБАЙ ТАҒАН ЎҒЛИ, ҚОЗОҒИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ДИНИЙ БОШҚАРМАСИ  БИРИНЧИ НОИБ МУФТИЙСИ:

- Бизнинг мақсадимиз – бу ерда теология ихтисоси бўйича таълим олаётган талабалар билан алоқа ўрнатиш. Келажакда ҳам бу алоқаларни давом эттириш. Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси қошида махсус ҳамжамият мавжуд. Ҳамжамият ва Туркияда таълим олаётган талабалар ўртасида алоқа бор. Биз бундай ҳамкорлик экстремизм билан курашишда, аҳоли орасида диний саводхонликни оширишга ёрдам беришида ишонамиз.

ЖАНУЗАҚ АЛИМГЕРЕЙ, ДИНШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТРАНТИ:

- Бу – биринчи тадбиримиз. Ундан мақсад – Туркияда таълим олаётган ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олишдан иборат. Бундан ташқари, одамларга анъанавий ислом арконларини тўғри йўл билан тушунтириш. Ёшларни бунёдкорлик йўналишида тарбиялаш.

Фото: 24.kz