Янги китоблар кўпчилик кўнглидагини сўзлайди

Янги китоблар кўпчилик кўнглидагини сўзлайди

Қозоғистон пойтахтида “Түркі интеграциясының архитекторы” ва “Елорда эпопеясы” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Биринчи тўпламда бир қатор давлат раҳбарлари, таниқли сиёсатшунослар ва экспертлар, олимларнинг Биринчи Президент Нурсултон Назарбоевнинг турк дунёсидаги ролини тўла-тўкис очиб берувчи чуқур фикр-мулоҳазалари жой олган. “Елорда эпопеясы” Қозоғистон пойтахти тараққиёт тарихининг муҳим даврлари ҳақида ҳикоя қилади. Ҳар иккала нашрнинг бош қаҳрамони – Нурсултон Назарбоев. Муаллифлар турк дунёсининг бирлашиш жараёнини айнан унинг шахсияти билан боғлайди.

ҚАДИРАЛИ ҚЎНҚОБАЕВ, ПРОФЕССОР:

– Энг муҳими бу - давлатчилик. Мамлакат гуллаб-яшнаса, халқ ҳам гуллаб-яшнайди. Шу боис, мен ўйлайманки, бу нафақат турк дунёси, балки жаҳоннинг кўплаб давлатлари учун ибрат саналади. Қозоғистонликлар Миллат етакчиси эришган ютуқлар билан ҳақли равишда фахрланади. 

ДАРХАН ҚИДИРАЛИ, ХАЛҚАРО ТУРК АКАДЕМИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

– Умуман, йил давомида 280 дан зиёд мақола эълон қилинди. Улардан энг қизиқарлилари шу китобга киритилган. Фақатгина Қозоғистон жамоат арбобларигина эмас, хорижий етакчилар ҳам фикр билдирган.

Фото: presidentlibrary.kz