Қозоғистон аёлларининг 1637 нафари – фан доктори

Қозоғистон аёлларининг 1637 нафари – фан доктори

“Жаҳонга илм керак, илмга эса – аёллар”. Астанада дебатлар мана шундай шиор остида бўлиб ўтди. Фуқаролик жамияти вакилалари, таниқли маданият арбоблари заиф жинснинг ҳуқуқлари, ишга жойлашиш имкониятлари, гендер масалаларини муҳокама қилдилар. Шу жумладан, аёллар учун шарт-шароитларни яхшилаш ва унинг фандаги ўрнини мустаҳкамлаш муаммолари муҳокама этилди. Тадбирни Франциянинг Қозоғистондаги элчихонаси ташкил қилди.

ЛОР КАСТЭН, ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ФРАНЦИЯ ЭЛЧИХОНАСИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

-  Франция элчихонасида бир йилдан буён Қозоғистон ва Астанадаги француз тилида гапирувчи аёллар клуби ишлаб турибди. Ва биз турли масалаларни муҳокама қилиш учун бу аёлларни йилига бир неча марта тўплаймиз. Ушбу тадбиримизнинг мавзуси – аёл ва фан, биз масалан, қанча аёл илмий изланишлар билан банд ёки муҳандис сифатида ишлаётганини муҳокама қиламиз.

БМТ Тараққиёт лойиҳаси маълумотларига кўра, жаҳондаги аёлларнинг 2 фоизи фан соҳасида докторлик унвонига эга. Қозоғистонда эса, 2018 йилдаги Фан бўйича миллий маъруза маълумотларига кўра 1637 нафар аёллар гуманитар ва табиий фанлар бўйича докторлик унвонига эга бўлишган. Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда мамлакатда аёлларни илмий изланишларга жалб этиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Фото: depositphotos.com