«Нур Отан» партияси аъзолари ўтган съездда тилга олинган вазифаларни рўёбга чиқаришга тайёр

«Нур Отан» партияси аъзолари ўтган съездда тилга олинган вазифаларни рўёбга чиқаришга тайёр

«Нур Отан» партияси аъзолари ўтган съездда тилга олинган вазифаларни рўёбга чиқаришга тайёр. Сиёсий дастурдан ўрин олган 10 та устувор мақсад таълим соҳасидаги ислоҳотлар, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат. Улар 2030 йилгача амалга оширилади.

АЛТАЙ КУЛГИНОВ, ҒАРБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ:

 - Давлат бизни қўллаб-қувватлайди. Мазкур ишни биз минтақада давом эттирамиз. Айниқса, ёшларни жалб этамиз. Ижтимоий ёрдам бор. Ёшлар бизнинг келажагимиз. Улар ватан равнақи учун меҳнат қилишга тайёр. Демак, биз тараққиётда давом эта олишимиз яққол кўриниб турибди. Одамлар ўз бизнесини очиши ҳам мамлакат ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

МУРАТ РАУШАНОВ, ЗАВОД ДИРЕКТОРИ:

 - Давлат раҳбари ўз нутқида биринчи навбатда аҳоли фаровонлигини ошириш зарурлигига урғу берди. У шунингдек, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳаларни ривожлантириш тўғрисида ҳам гапирди. Мен партия съездида қабул қилинган 10 та устувор мақсадларни тўлақонли шаклда рўёбга чиқара олишимизга ишонаман.

Фото: 24.kz