“Нур Отан” партияси съезди

“Нур Отан” партияси съезди

Жамоат арбоблари, сиёсатшунослар ва педагогларнинг айтишича, “Нур Отан” партияси съездида олдинга қўйилган вазифалар ёшларни янги ишлар ва ғалабаларга руҳлантиради. Партиянинг 2030 йилгача мўлжалланган дастурида энг аввало ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилган. Умуман олганда, экспертлар “Нур Отан” партиясининг ушбу съездини ўзига хос, деб аташди.

БЎЛАТБЕК АБДРАСИЛОВ, ХАЛҚАРО ҚОЗОҚ-ТУРК УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ:

 - Барчамизга маълумки, давлат раҳбари ёшларни, кўп болали оилаларни, ногиронлар, нафақадорларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ижтимоий муаммо ва масалаларни ҳал этишга катта эътибор қаратиб келган. Улар партиямиз сўнгги 20 йил давомида ҳал этган вазифаларнинг олд қаторида бўлган. Ўйлайманки, бизнинг дастуримиз ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида улкан ҳисса бўлади.

ШЎЛПАН ЕШКЕЕВА, “НУР ОТАН” ПАРТИЯСИ АСТАНА ФИЛИАЛИ АЪЗОСИ:

 - Бунда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўз аксини топгани жуда соз бўлди, бутун фаолият халқнинг ижтимоий, маданий, маиший ҳаётига қаратилган. Ёшлар қизиқарли, янги, яратувчан фаолиятни кутяпти.

Фото: egemen.kz