Қозоғистон ва Францияда таълим енгиллашмоқда

Қозоғистон ва Францияда таълим енгиллашмоқда

Қозоғистон ва Франция таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириб бормоқда. Алматидаги Сорбонна-Қозоғистон Институтида “Абай-Верн” стипендиаль дастурини иккинчи марта расмий ишга туширишга бағишланган маросими бўлиб ўтди. Бу дастур талабаларга таълимнинг иккинчи йилини француз олий ўқув юртларида ўтказиш имконини беради. Бундан ташқари, «Make our planet great again» деб аталган яна бир қўшма таълим дастури рўёбга чиқариляпти. Ушбу дастур экология ва иқлим ўзгаришини ўрганаётган қозоғистонлик магистрантларга таълимни Францияда давом эттиришни таклиф этади.

ЛОР КАСТЭН, ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ФРАНЦИЯ ЭЛЧИХОНАСИ МАДАНИЯТ ВА ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ:

 - “Абай-Верн” дастурининг, айниқса, докторантура даражасида ишга тушиши жуда муҳим. Чунки у университетларимиз, лабораториялар орасида илмий ҳамкорлик ривожланишига кўмаклашади. Биз 100 та стипендия тақдим этамиз.

Шу билан бирга, 1 мартдан Қозоғистонда “Француз тили баҳори” старт олади. Чимкент, Ўскемен, Қўстанай, Астана, Алмати ва бошқа шаҳарларда француз тилидаги қўшиқ, фильмлар намойиши ва танловлар бўлиб ўтади. Бой ва ранг-баранг маданий дастур икки ой давом этади. Ёзда эса элчихона “Мусиқа байрами” ўтказишни режалаштирган. Биринчи марта бу тадбир 1983 йилда Францияда бўлиб ўтган, ҳозирда жаҳоннинг 120 мамлакатида нишонланади.  

Фото: sorbonne.kaznpu.kz