Павлодар кардиохирурглари юракда янги технология ёрдамида амалиёт ўтказишди

Павлодар кардиохирурглари юракда янги технология ёрдамида амалиёт ўтказишди

Павлодар кардиохирурглари юракда янги технология ёрдамида амалиёт ўтказишди. «Хирургик криоаблация» усулини улар турк ҳамкасбларидан ўрганишган. Юрак уришида муаммолар мавжуд бўлган пациентларга бу усулни қўллаш лозим бўлади. Жуда нозик иш жарроҳдан юқори даражада диққат қилишни талаб этади. Бу усулни қўллаганда арзимаган хато тузалмас оқибатга олиб келиши мумкин. Саломатликка зарар етмаслиги учун хирургик муолажалар вақтида патологик жойлар манфий 160 даражагача музлатилади.

Таъкидлаш жоизки, аритмия дунёда кўп учрайдиган касаллик. Дори-дармонлар ёрдам бермай қолган тақдирда хирургик кўмак талаб қилинади. Врачларнинг айтишича, криоабляция вазиятларнинг 90 фоизида ижобий натижага олиб келади.

АЛМАС АНТИКЕЕВ, ВИЛОЯТ КАРДИОХИРУРГИЯ МАРКАЗИ БЎЛИМ РАҲБАРИ:

 - Мазкур амалиётнинг ўзига хослиги шундаки, унда аргон гази ишлатилади. Ушбу газни махсус консоль орқали электродларга бериш ва совитиш орқали юрак музлаб қолиши эффекти юз беради. Натижада, патологик импульсларни ўтказиб юбораётган юрак йўллари ишдан чиқади, миокард бу нуқталарда электр ўтказиш хусусиятини батамом йўқотади. Натижада, одатий юрак ритми тикланади.

Таъкидлаш жоиз-ки, вилоят кардиология марказида йилига тўрт мингдан зиёд амалиётлар ўтказилади. Улардан салкам элликтаси инновациявий усулларни қўллаш ёрдамида амалга оширилди.

Айни вақтда пойтахтда биринчи марта буйракнинг ўзини сақлаб қолган ҳолда буйрак раки ўсмасини олиб ташлаш операцияси амалга оширилди. Робот хирург туфайли бу амалиётни бажариш имконияти туғилди. Янги технологиянинг жуда кўп устунлик жиҳатлари бор. Шулардан бири – операция туфайли кўп жароҳат етмаслиги ва пациентнинг қисқа муддатда оёққа туриб кетиши. Замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида ўтган йил кузидан буён гинекология, урология ва умумий хирургия йўналишларида жами 56 та амалиёт ўтказилди. Яқин даврда мутахассислар ўтказилаётган операциялар ҳажмини оширишни режалаштиряпти.

ЕРЛАН ЕНСЕБАЕВ, УРОНЕФРОЛОГИЯ БЎЛИМИ МУДИРИ:

-  Биз ҳозир операциялар сони кўпайтиришни ўйлаяпмиз. Бундай хирургия амалиётлари олиш имкони аҳолини барча қисми, барча қозоғистонликларда бор. Авваллари бундай дарди борлар Корея, Исроил, Европага боришларига тўғри келарди. Роботли хирургия шу тариқа ривожланишда давом этса, ҳамюртларимиз хорижга чиқмасдан, шу ернинг ўзида даволаниша олишади.

Замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида салкам элликта амалиёт ўтказишга улгурилди. Турли диагнозлар қўйилган беморлар дардига шифо топдилар. Шуни ҳам айтиш жоиз-ки, АҚШ ва Италияда бугунги кунда жуда оммалашган роботли амалиётлар ўтказилаётган хирургик таъсирни ва травмаларни камайтиради.

Фото: alanda-hirurgia.kz