Қозоғистонда 2019 йилда 55 миллиард куб метр газ қазиб олинади

Қозоғистонда 2019 йилда 55 миллиард куб метр газ қазиб олинади

Қозоғистонда газ конларини излаш давом эттирилади. 2021-2025 йилларга мўлжалланган янги геологоразведка дастурида бу нарса алоҳида банд қилиб кўрсатилган. Ушбу ҳужжат устида Энергетика вазирлиги ва миллий нефть-газ компаниялари ҳамкорликда ишлашмоқда. Вазирлик раҳбари Қанат Бўзумбаевнинг айтишича, ўтган йили газ қазиб олиш 2017 йилга нисбатан 5 фоизга ўсган. Жорий йилда уни 55 миллиард куб метргача етказиш режа қилинган.

ҚАНАТ БЎЗУМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИ:

 - Товар гази ишлаб чиқариш 5,4 фоизга ўсди ва 33,3 миллиардгача етди. 7,3 фоизга ўсган суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 3,1 миллион тоннани ташкил қилди. Газ экспорти рекорд даражада – 12,7 фоизга ўсди  ва 19,4 миллиард куб метрга етди.

Жорий йилда нефть-газ маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Бунинг учун зарур ҳуқуқий база яратилиши лозим. Энергетика вазирининг айтишича, жорий йилда Қозоғистон ўзини бензин, дизель ва авиаёқилғи билан тўлиқ таъминлайди.

Сурат burneft.ru сайтидан олинди.