«Қозоғистоннинг 100 янги исми» лойиҳасининг янги ғолиблари таништирилди

«Қозоғистоннинг 100 янги исми» лойиҳасининг янги ғолиблари таништирилди

Астанада «Қозоғистоннинг 100 янги исми» лойиҳасининг янги ғолиблари таништирилди. Эл салоҳиятини оширган, ривожланишига катта ҳисса қўшган шахсларни халққа таништиришга мўлжалланган ушбу лойиҳанинг илк пешқадамлари 2017 йилда аниқланганди. Аввалига даъвогарлар сони 2 мингдан ортиқ эди, рақобат жуда кучли бўлди. Охир-оқибат, 102 нафар иштирокчи ғалабага эришди. Бу йил эса улар сафи янада кенгайди.

«Юз янги исм» лойиҳасида мустақил юртимизнинг ёш бўғини вакиллари иштирок этади. Ота-боболар бошлаб берган улуғ йўлдан боришда давом этаётган ғайратли одамлар зиммасига улкан масъулият юкланган. Уларнинг ҳар бирини Элбоши намуна сифатида кўрсатди.

НУРСУЛТОН НАЗАРБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Бу лойиҳа «Маънавий янгиланиш» мақолам туфайли дунёга келди. Иккинчи марта зўр мамнуният билан қатнашиб турибман. Умуман олганда, ёшлар билан мулоқот қилишдан қувонаман. Бу йилни «Ёшлар йили» деб эълон қилиб, ёшлар билан учрашганимдан хабардорсиз. Ёлқин қалбли, ғайрати жўшган ёшлар дилидаги фикрларни тингладик. Бугунги кунда бошқа мамлакатлар жадал юра бошласа, биз югуришимиз керак.

«100 янги исм» лойиҳасига исми-шарифи киритилиб, халққа манзур бўлган шахслардан бири – Асан Жўлдасов. Математика мактабини барпо этган, илғор сафларда юрадиган бу йигит 1500 дан ортиқ болани илм нуридан баҳраманд этди. Шу тариқа ҳисоб-китобларни эркин юрита олувчи янги бўғин тарбияланди.

АСАН ЖЎЛДАСОВ, ЛОЙИҲА ҒОЛИБИ:

 - Болалигимда муаллима бўлган онамга ёрдам бериб, уй ишларини текширардим. Вақти-соати келиб, ўзим ҳам болаларни ўқитадиган даражага етдим. 17 ёшда бошладим. Ҳозир 136 нафар ўқитувчи ишлаётган мактаб асосчисиман. Ўқувчиларимиз халқаро танловларда ғолибликни қўлдан бермай келяпти.

Иккинчи босқич ғолибларини саралаш ўтган йил кузида бошланганди. Натижада, саралар ичидан сараланган 29 нафар ғолиб аниқланди. Улар орасида шифокор, спортчи, санъаткор, шоирлар ҳам бор.

Сурат akorda.kz сайтидан олинди.