Ақтауда “Ёшлар йили – янги имкониятлар” минтақавий форуми ўтказилди

Ақтауда “Ёшлар йили – янги имкониятлар” минтақавий форуми ўтказилди

Манғистау вилояти ёшлар иштирокида ўтадиган халқаро тадбирлар марказларидан бирига айланади. Ақтауда ўтказиладиган “Ёшлар йили – янги имкониятлар” минтақавий форумида улғайиб келаётган авлодни қўллаб-қувватлашга оид кенг кўламли ташаббуслар тақдим этилди. Май ойида ўтадиган “Ақтау марафон-2019” шундай тадбирлардан бири бўлади. Унда таниқли спортчилар ва соғлом турмуш тарзига риоя этувчилар тўпланади. Спорт тадбирида Каспийбўйи мамлакатларидангина эмас, яқин ва узоқ хориждан ҳам вакиллар иштирок этиши мумкин. Ташкилотчилар мега-акция денгиз соҳилида шаҳарнинг оммалашишига ва Манғистау вилояти имижига ижобий таъсир кўрсатишига умид боғлашган. Август ойида эса Ақтау саммити шарафига ёшлар чегараолди ҳамкорлиги форуми бўлиб ўтади.

МИРЛАН ХАЖГЕРЕЕВ, МАНҒИСТАУ ВИЛОЯТИ ЁШЛАР СИЁСАТИ БОШҚАРМАСИ БЎЛИМ БОШЛИҒИ:

-  “Қишлоққа диплом билан” дастурига кўра жорий йилда 250 нафар ёш мутахассис қишлоқларга йўл олади. Уларга ижтимоий кўмак кўрсатилади. Яна бир минтақавий дастур – “Нур-Капитал”. Ушбу дастур доирасида ёш тадбиркорларга 1 миллион тенгедан 30 миллион тенгегача маблағ ажратилади.

Ёшлар йили воқеаларга бой бўлиши кутилмоқда. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар лигаси ҳамкорлик хусусида ўз таклифларини йўллаган. Лига қозоғистонлик ҳамкасблар билан бирга йирик ёшлар форуми ташкил этмоқчи. Ташкилот вакилларининг билдиришича, 2019 йилда Лига фаолиятида улкан воқеалар рўй беради. Масалан, ташаббускорлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар хабини ташкил этишни таклиф қилишяпти.

ОЛИМ АЛИМОВ, ШҲТ ЁШЛАР ЛИГАСИ ТАШКИЛОТЧИСИ:

 - Биз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг ёш вакиллари қозоғистонлик навқирон ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз Қозоғистон ҳукумати ёшлар учун тақдим этаётган захиралардан фойдалана олишидан жуда қувондик. Бу имкониятлар қаторида ёшлар учун жуда муҳим бўлган уй-жой таъминоти, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим ва ҳаётнинг бошқа жиҳатлари борлигидан хабардормиз.

Эслатиб ўтамиз, Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига Мактубида 2019 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилганди. Шунингдек, у таълим даргоҳларига тайёргарлик сифатини оширишни, жаҳоннинг энг яхши олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва битирувчиларни ишга жойлаштиришни топширган.