Бейбарс қурган обидалар “Аждодлар изидан” нигоҳида

Бейбарс қурган обидалар “Аждодлар изидан” нигоҳида

“Аждодлар изидан” экспедицияси аъзолари Яқин Шарқда мамлуклар меросини ўрганишда давом этишмоқда. Қозоғистон олимлари Исроилда бўлиб, Фаластинга ҳам боришди. Иудея саҳроси ўртасида қад ростлаган оқ гумбазли бинолар бир неча километрдан кўринади. Бу ерда пайғамбар Мусо алайҳиссалом дафн этилган. 13-асрда султон Бейбарс ушбу қабр ёнига келган ва мақбара қошида улкан мажмуа қуришни буюрган.

САПАР ИСҚАҚОВ, ЭКСПЕДИЦИЯ РАҲБАРИ:

 - Пайғамбар Мусо қабри Иерихон шаҳридан беш-олти километр шимолда ва Қуддусдан ўн беш километр шарқда жойлашган. Султон Бейбарс одамлар бу ерга келиб, пайғамбар мақбарасини зиёрат эта олишларини, дуо қилишларини истаган. Шунинг учун бу ерда улкан қурилиш ишлари бошланган. Зиёратчиларга хизмат қилувчи карвонсарой қурилган.

Бу иншоотлар деворлари Қуддуснинг бутун тарихига гувоҳ бўлган бўлса эҳтимол. Довуд қалъаси эрамиздан аввалги 2-асрда қурилган. Истеҳком бир неча марта вайрон қилиниб, қайта тикланган. Ўз ҳукмронлиги даврида мамлуклар шу ерда минора қуришган. Афсуски, бугунги кунгача бинонинг фақат пойдевори сақланиб қолган.

САПАР ИСҚАҚОВ, ЭКСПЕДИЦИЯ РАҲБАРИ:

 - Биз жуда қадимий иншоот – Довуд истеҳкомида, унинг минораси ёнида турибмиз. Бу ер ҳозир улкан музейга айлантирилган.

Бу хона бутун оламга машҳур. Леонардо да Винчи ҳам уни ўз асарида тасвирлаган. Айнан шу ерда Махфий оқшом ўтган, дейишади. Тарихчилар қипчоқ-мамлуклар ҳукмронлиги даврида бино қайта тикланган бўлиши мумкинлигини рад этишмайди. Дашти Қипчоқ фарзандларининг меъморчилиги изларини топиш мақсадида экспедиция Исроил ва Фаластиннинг барча муҳим обидаларини кезиб чиқди.