“Бейнеу-Бўзой-Чимкент” магистраль газ ўтказиш йўли тўла қувватда ишлай бошлади

“Бейнеу-Бўзой-Чимкент” магистраль газ ўтказиш йўли тўла қувватда ишлай бошлади

“Бейнеу-Бўзой-Чимкент” магистраль газ ўтказиш йўли тўла қувватда ишлай бошлади. “Қўрқит ота” номли яна бир компрессор станцияси фойдаланишга топширилди. Ўтказиш қуввати йилига 10 миллиард куб метрдан 15 миллиардгача ошди. Янги объект ишга тушиши билан “зангори олов” ташишнинг ягона тизимини барпо этиш, уни хорижга экспорт қилиш имкони туғилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур қувурлардан жўнатилаётган газнинг учдан икки қисми Хитойга сотилади.

МУХАТАЙ ШАНБАТИРОВ, «ИНТЕРГАЗ МАРКАЗИЙ ОСИЁ» ҲЖ БОШ ДИРЕКТОРИ БИРИНЧИ МУОВИНИ:

-  Станция энг замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда қурилган. Ускуналар Америкадан келтирилган. Ҳар бир агрегат қуввати ўртача 12 мегаваттни ташкил қилади. Йиллик газ жўнатиш ҳажмини 15 миллиард кубга етказдик.

“Қўрқит ота” сўнгги икки ой мобайнида ишга туширилган учинчи замонавий, юксак технологиялар қўлланган станция. Ўтган йил охирида яна иккита компрессор станцияси – “Орол” ва “Туркистон” ишга тушганини эслаш жоиз.

МУРАТ ЕРГЕШБАЕВ, ҚАЗАЛИ ТУМАНИ ҲОКИМИ:

-  Компрессор станцияси жуда муҳим, у аҳоли фаровонлиги, иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланишга катта туртки беради. Туман бюджетига қўшимча маблағ туша бошлайди. Шунингдек, газ компрессор станцияси атрофида қўшимча бизнес ривожланиб боради.