Арғинларнинг биноси Исроилда топилди

Арғинларнинг биноси Исроилда топилди

Исроилда “Аждодлар изидан” илмий экспедицияси аъзолари муҳим топилмага дуч келди. Қуддуснинг эски қисмида олимлар қозоқларнинг “арғин” уруғи вакиллари қурган қадимий бинони аниқлашди. Объект 13-аср ўрталарига оид. У яхши сақланган бўлиб, шаҳар аҳли ва меҳмонлари учун очиқ.

РАФИ ҚАСИМОВ, ТАРИХЧИ:

- Бу одамни Арғун ал-Комилий деб аташган, араб манбаларида шундай ёзилган, унинг исми лавҳада ҳам шундай. Кўриниб турибдики, “Арғун” қозоқ уруғи “арғин” номидан келиб чиққан. Биз бу одамнинг тақдиридан, ким ва қачон уни сотиб олганидан бехабармиз. Биз фақат у султоннинг тикувчиси бўлгани, ромб шаклидаги мато парчаси муҳри саналганини биламиз.

Мамлукларга доир биноларни қадимий Қуддуснинг ҳар бир кўчасида кўриш мумкин. Улар рангдор тошлардан моҳирона ётқизилган нақшинкор фасади билан ажралиб туради. Бу усул “облак” деб аталади. Кираверишда бинони қурдирган одамнинг исми-шарифи, вазифаси ёзилган лавҳа ўрнатилган. Қипчоқ-мамлук даврида йирик шаҳарлар қурилиши ривожланган. Кўп сонли масжидлар, мактаблар ва мақбаралар ҳозирги кунда ҳам ишлаб турибди.

САПАР ИСҚАҚОВ, “АЖДОДЛАР ИЗИДАН” ЭКСПЕДИЦИЯСИ РАҲБАРИ:

Биз Туркон хотун сағанаси олдида турибмиз. У Хоразмшоҳнинг онаси эди. 1219 йилда мўғуллар келганида, у Эронга қочишга уринган. Кейинроқ хонимни Самарқандда асир олишган. Бироз вақт ўтгач, уни, эҳтимол, Чингизхон озод қилган.

Иудаизмга хос асосий муқаддас маскан – Мусибат девори ҳам Дашти Қипчоқ намояндалари шарофати билан сақланиб қолган. Ҳар йили бу ерга миллионлаб сайёҳ ва зиёратчилар келади.

САПАР ИСҚАҚОВ, “АЖДОДЛАР ИЗИДАН” ЭКСПЕДИЦИЯСИ РАҲБАРИ:

- Ушбу маҳобатли иншоотнинг дастлабки тўртта тош қатлами эрамизгача бўлган вақтда, шоҳ Ирод ҳукмронлиги даврида барпо этилган. Юқоридаги етти қавати уммавийлар даврига хос. Навбатдаги 17 қатламни қипчоқ-мамлуклар даврида бизнинг аждодлар қурган. Бу аждодларимиз Қуддус ривожига қандай ҳисса қўшганини яққол кўрсатади.

Қозоғистонлик олимларнинг фикрига кўра, мамлуклар давридаги Исроил кўпгина очилмаган сирларни ўзида жамлаган. Янада чуқур тадқиқот ўтказилса, янги кашфиётлар қилинишига уларнинг ишончи комил.